18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни
Ер юзида инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшган, тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган шаҳарлар кўп бўлиши мумкин. Аммо улар орасида инсон бутун ҳаёти давомида бориб кўриши шарт бўлган шаҳарлар бармоқ билан санарли.
Шундай шаҳарлар борки, етти иқлимни забт этган жаҳонгирлар унинг пойтахт бўлишини орзу қилишган. Довруғи дунёга таралган кўплаб шоҳлар, олиму алломалар бу азим шаҳар соғинчида фироқ чеккан.
Афсонавий шаҳар ҳақида гап кетар экан, бу заминни мангу макон тутган кўплаб улуғ аждодларимизнинг ҳаёт йўлини тасаввурингизда жонлантиришга уринасиз.
Яна шундай шаҳарлар борки, таърифлашга бу оламнинг бор бисоти камлик қилгани боис, Фирдавсмонанд дея улуғлашади. Шоирлари “икки дунёда ҳам битта Самарқанд*” дея бу муаззам шаҳар шаънини улуғлайди. Токи ер юзида ҳаёт ҳаёт давом этар экан Амир Темур орденли Боқий шаҳар ҳақидаги илиқ гаплар ҳам давом этаверади. Зеро, Самарқанд бунга лойиқдир. Замин сайқали – Самарқанд шаҳри куни барчамизга муборак бўлсин.
*Хосият Бобомуродова