Шу куни ёзган эканман 😊😊😊
10.10. ва 20... гўзал рақамлар,
Бу каби саналар ҳар кун келмайди.
Ўзингча ҳайқириб, қувонгин лекин,
Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди.
Оддий кунмас дегин, бошқача қара,
Бошқача тасаввур қилгин дунёни.
Тоғда яшагандай эркин нафас ол,
Ҳар куни кечгандай ҳис қил дарёни.
Қайғу, аламларни унут, ҳаттоки,
Ноҳақлик қилса ким, оддий ҳол деб кул.
Ёки ёддан чиқар қилмишларини,
Лек муносиб бўлса уни рақиб бил.
Майли, ҳурматини жойига қўйгин,
Ўзини азиз деб билган ҳар каснинг.
Аммо адолати йўқ инсондан қоч,
Тўрга ўтказмагин зинҳор нокасни.
Хоҳласанг, қўлингни чўнтагингга сол,
Аммо кўтармагин бошдан юқори.
Яша – пойингдадай дунё матоҳи,
Бўйнингда тургандай Машрабнинг дори.
Имтиҳон деб билгин, имкон деб билгин,
Яхшилик соғингин чумолига ҳам
Шунда отанг қўяр, кетмонин ерга,
Қувончли кўз ёшин тишлайди онанг.
Олис йўл турибди олдда, кўрасан,
Дунёнинг тулкию шоқолларини...
Бир кун эслатаман, эслаб қол ҳозир,
10, 10 ва 20 рақамларини...
@sherzod_abdusamadov
10.10. ва 20... гўзал рақамлар,
Бу каби саналар ҳар кун келмайди.
Ўзингча ҳайқириб, қувонгин лекин,
Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди.
Оддий кунмас дегин, бошқача қара,
Бошқача тасаввур қилгин дунёни.
Тоғда яшагандай эркин нафас ол,
Ҳар куни кечгандай ҳис қил дарёни.
Қайғу, аламларни унут, ҳаттоки,
Ноҳақлик қилса ким, оддий ҳол деб кул.
Ёки ёддан чиқар қилмишларини,
Лек муносиб бўлса уни рақиб бил.
Майли, ҳурматини жойига қўйгин,
Ўзини азиз деб билган ҳар каснинг.
Аммо адолати йўқ инсондан қоч,
Тўрга ўтказмагин зинҳор нокасни.
Хоҳласанг, қўлингни чўнтагингга сол,
Аммо кўтармагин бошдан юқори.
Яша – пойингдадай дунё матоҳи,
Бўйнингда тургандай Машрабнинг дори.
Имтиҳон деб билгин, имкон деб билгин,
Яхшилик соғингин чумолига ҳам
Шунда отанг қўяр, кетмонин ерга,
Қувончли кўз ёшин тишлайди онанг.
Олис йўл турибди олдда, кўрасан,
Дунёнинг тулкию шоқолларини...
Бир кун эслатаман, эслаб қол ҳозир,
10, 10 ва 20 рақамларини...
@sherzod_abdusamadov