***
Руҳимда бир Иблисми, Илоҳ
Маҳв этади курашсиз, жангсиз.
Яшай десам, ҳаёт бежило,
Кетай десам, ўлим ҳам рангсиз.
Шундай кечар фасл ҳам, йил ҳам,
Бешафқатдир дераза орти.
Мен ям-яшил боғларга илҳақ
Жиним суймас қорани ортиқ.
Бир муштипар мусича бўзлар:
"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"
О, бу кўзлар, дилафгор кўзлар
Мунг кезади туб-туби қадар.
Жон-жонимдан ўтганда аёз,
Қайта-қайта чиқиб йўлимдан
Шу илтижо таъқиб қилар боз,
Шу илтижо асрар ўлимдан:
"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"
Нурмуҳаммад АЗИЗ
@Sheriylahzalar
Руҳимда бир Иблисми, Илоҳ
Маҳв этади курашсиз, жангсиз.
Яшай десам, ҳаёт бежило,
Кетай десам, ўлим ҳам рангсиз.
Шундай кечар фасл ҳам, йил ҳам,
Бешафқатдир дераза орти.
Мен ям-яшил боғларга илҳақ
Жиним суймас қорани ортиқ.
Бир муштипар мусича бўзлар:
"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"
О, бу кўзлар, дилафгор кўзлар
Мунг кезади туб-туби қадар.
Жон-жонимдан ўтганда аёз,
Қайта-қайта чиқиб йўлимдан
Шу илтижо таъқиб қилар боз,
Шу илтижо асрар ўлимдан:
"Ёзмайсан-а ўлим ҳақида?"
Нурмуҳаммад АЗИЗ
@Sheriylahzalar