#фахр
АБДУҚОДИР
Англиянинг “Манчестер-Сити” футбол клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга
Оламда нима гаплар,
Бўлмоқда нелар содир?
Ким юртидан жудо, ким
Тинчликдан мосуводир.
Фалак ҳам бўлди гўё
Таҳлика узра чодир,
Шукрким, биз томонда
Эртадан йўқ ҳавотир,
Рақиблар тўп йўқотди,
Тўп билан — Абдуқодир!
Гоҳида ғолиб келдик,
Арабу ажам билан,
Баъзида нолиб келдик,
Ғазабу алам билан,
Минг йиллар олиб келдик,
Дунёни қалам билан,
Даҳолар авлодлари,
Майдонда ҳам даҳодир,
Энди сен оламни ол,
Тўп билан Абдуқодир!
Футболда омад деган,
Бизларга кўп келмади,
Бошга не кунлар келди,
Оёққа тўп келмади,
Термамиз Мундиалда,
Музқаймоқ еб келмади,
Зарбангда ўшал аччиқ,
Армонлар заҳри жодир,
Йўл очгил Жаҳон сари,
Тўп билан Абдуқодир!
Кун келар, мухлисларинг,
Булоқдек қайнагайлар,
“Мазги”ни ўйнаганлар,
Лазгига ўйнагайлар...
Ўзбекни “чайнаганлар”
Қалампир чайнагайлар!
Август-сентябргача
Энди бамайлихотир,
Куйдиргин душманларни,
Тўп билан Абдуқодир!
Майдонда химоячи,
Юртингга эса қалқон,
Сендайлар ёв босганда,
Тоғларни қилар талқон,
Демишлар шаҳзодалар,
Ўзбекни учқур ўғлон,
Элу юрт, шону шавкат
Ҳам ғурур бебаҳодир,
Уларни ҳеч алишма,
Тўп билан Абдуқодир!
Шаънимиз олам аро,
Топмоқда кўрк, янгидан,
Ўғлонлар сабаб қаддин,
Тутмоқда юрт, янгидан,
Футболда ҳам ўтамиз,
Олмону фарангидан,
Ўсмоқда бу диёрда,
Ҳали минг-минг баҳодир,
Сен ғайрат бер ёшларга,
Тўп билан Абдуқодир!
©️Ғайрат Шералиев
@sherSehri
АБДУҚОДИР
Англиянинг “Манчестер-Сити” футбол клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга
Оламда нима гаплар,
Бўлмоқда нелар содир?
Ким юртидан жудо, ким
Тинчликдан мосуводир.
Фалак ҳам бўлди гўё
Таҳлика узра чодир,
Шукрким, биз томонда
Эртадан йўқ ҳавотир,
Рақиблар тўп йўқотди,
Тўп билан — Абдуқодир!
Гоҳида ғолиб келдик,
Арабу ажам билан,
Баъзида нолиб келдик,
Ғазабу алам билан,
Минг йиллар олиб келдик,
Дунёни қалам билан,
Даҳолар авлодлари,
Майдонда ҳам даҳодир,
Энди сен оламни ол,
Тўп билан Абдуқодир!
Футболда омад деган,
Бизларга кўп келмади,
Бошга не кунлар келди,
Оёққа тўп келмади,
Термамиз Мундиалда,
Музқаймоқ еб келмади,
Зарбангда ўшал аччиқ,
Армонлар заҳри жодир,
Йўл очгил Жаҳон сари,
Тўп билан Абдуқодир!
Кун келар, мухлисларинг,
Булоқдек қайнагайлар,
“Мазги”ни ўйнаганлар,
Лазгига ўйнагайлар...
Ўзбекни “чайнаганлар”
Қалампир чайнагайлар!
Август-сентябргача
Энди бамайлихотир,
Куйдиргин душманларни,
Тўп билан Абдуқодир!
Майдонда химоячи,
Юртингга эса қалқон,
Сендайлар ёв босганда,
Тоғларни қилар талқон,
Демишлар шаҳзодалар,
Ўзбекни учқур ўғлон,
Элу юрт, шону шавкат
Ҳам ғурур бебаҳодир,
Уларни ҳеч алишма,
Тўп билан Абдуқодир!
Шаънимиз олам аро,
Топмоқда кўрк, янгидан,
Ўғлонлар сабаб қаддин,
Тутмоқда юрт, янгидан,
Футболда ҳам ўтамиз,
Олмону фарангидан,
Ўсмоқда бу диёрда,
Ҳали минг-минг баҳодир,
Сен ғайрат бер ёшларга,
Тўп билан Абдуқодир!
©️Ғайрат Шералиев
@sherSehri