She'r sehri


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ўзбек шеъриятининг кечаси ва бугуни бир ерда - ушбу каналда!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


ҲИЖРОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Саҳрода ёлғиз дарахт,
Баргсиз шохларида қушнинг уяси,
(Тухумларин еб кетган илон)
Ёлғиз дарахт…

Қушларнинг овози йўқдир суянса
Қушлар қайтмаётир негадир…
Чўкиб бораётир дарахт тобора.
Тобора ҳайбатли саҳро тўлқини.
Дарахт ёшлигини эслар ўкиниб.

Қушлар қайтиб келади бир кун,
Дарахт ёдларига тушади ногоҳ.
Шамоллар хўрсиниб қўяди,
Бир чайқалиб қўяди саҳро.

Дарахт чўкиб кетган бўлади
Қушлар қайтган кун…


©Farhod Arziyev

@sherSehri


Репост из: Бек АЛИ ижоди
​​ТО ТИРИК ЭКАНСАН КИМДИР РАНЖИЙДИ,
Кимдир кийиб олар тўнини чаппа.
Кимнидир билмасдан думин босасан,
Душманга айланар у ҳам албатта.
Бу худди кўчани ўтгандек кесиб,
Эътибор бермасдан қизил чироққа.
Кимнидир омадинг юборар эзиб,
Мардлигинг ҳам малол келар қўрқоққа.
Оғир кунларингда йўқ эди ҳамдам,
Ёлғиз ошагансан қайғу ошини.
Умринг давомида бир кун кулсанг ҳам,
Кимлардир чимириб турар қошини.
Очиғи, ўзимни қилмасман хафа,
Дилни шод этгани – май бор, газак бор.
Ё қишлоқ томонга қилурман сафар,
У ерда хотиржам мол бор, хашак бор.
У ерда жавобсиз қолган севгим бор,
У дарахт мисоли кўкка бўй чўзган.
Бечора муҳаббат дарахтини ҳам
Кимдир арралаган, япроғин узган.
Ё Ватан ҳақида куйладимми оз?
У билан боғладим умр йўлимни.
Шу ҳам ранжитади кимнидир бироз,
Жавобсиз қолдирар чўзган қўлимни.
Арази ёзилмас темурийларнинг,
Ота фарзандидан, ака укадан…
Суратин танийман қасоскор элнинг –
Отасин олдида тушмаган отдан,
Эй халқим, сен нодон ўғилми эдинг?
Ё ўғлин устига қўшин тортгувчи
Дунёга ҳирс қўйган отамисан сен?
Кўплашиб Туроннинг бошини единг!
Асрлар ўтса ҳам кетмаган бу хун
Боши бирикмаган элнинг қонидан.
Қўрқаман,
Қўрқаман,
Мен наҳот бир кун
Жой оламан Улуғбекнинг ёнидан!
То тирик экансан кимдир ранжийди,
Гўрингга ғишт қалаб туради кимдир.
Дардим тушунмаган отамми менинг?
Жонимга қасд қилган
Наҳот ўғлимдир?!


Бек АЛИ
2024 йил. Декабрь.

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Репост из: ABDUVOSIT ABDURAHIMOV
Muborakdir

Borar boʻlsam yoningizga shodlik ila,
Vafo izlab qalbingizdan tamomila,
Faqat sizga talpinadi ushbu yurak,
Sizni deya boʻlayotir jonim halak.

Yetib kelib sevmoqlikda mening galim,
Yuragimda paydo boʻldi oʻtli oftob.
Ne boʻlsa ham quloq soling siz goʻzalim,
Muborakdir sizga oshiq, menga azob...

✍ABDUVOSIT ABDURAHIMOV


YIG’LA, TURKISTON

Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.
Turgil, darddan jismingni sog’la, Turkiston,
Donish o’tiga bag’ring dog’la, Turkiston.
Belga himmat kamarin bog’la, Turkiston,
Ma’rifatga yetmoqni chog’la, Turkiston
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Bog’li qoldi qo’limiz vahshat domida,
Boshlar chaynalmasunmu g’aflat komida?
Ko’krak qoni ko’rundi g’urbat jomida,
Mahv o’ldi shar’ nuri bid’at shomida.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Ko’zlar uyqudan to’ymas, doim g’aflatda,
Ne saodat ko’rmishbiz, bilmam, vahshatda,
Bo’ldik bugun sargardon dashti zillatda,
O’tar o’xshar holimiz bo’yla zulmatda.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Maktab oching, boyonlar, bo’ling himmatli,
Bo’lsun o’qur sibyonlar oliy g’ayratli.
Shoyad bo’lsun millatga sodiq xizmatli,
Bu ko’ngullar quvonsun qolmay hasratli.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Darig’ tutmang ilm uchun ketsa mol-u jon,
O’quv farzligi ming yo’l qur’onda farmon.
Ma’rifatsiz tonulmas ahkomi iymon,
Ilmsizga aytulmas komil musulmon.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston.
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Mahzun Nihon ko’p og’lar millat bog’iga,
Mavsum o’tub g’aflatdan tushgan dog’iga.
Bog’bonlar boqmayur so’l-u sog’iga,
Qish kelgach so’ng netarmiz gulshan zog’iga.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Hamza Hakimzoda Niyoziy

@sherSehri


Репост из: Jadid.uz
❗️
OGOHLAR OGOHI
Matnazar ABDULHAKIM

Ba’zida o‘zini adabiyotga doxil sanaydigan davralarda ham bema’ni bahs-munozaralar bo‘lib turadi. Shulardan bittasi hazrat Ogahiyning buyuk merosidan bir qatragina totinganlarning uni Navoiyga qiyos eta boshlashidan kelib chiqadi. Ogahiyning merosini tadqiqotchilarimiz kamida qirq tomlik deyishadi.


📱 Batafsil: jadid.uz/ogohlar-ogohi

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling


Репост из: Najmiddin Ermatov
“ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ" театрлаштирилган шеърий консертига масофа, вақт ва бошқа сабабларга кўра кела олмаганлар учун тўлиқ видеоси тайёр бўлибди.

https://youtu.be/uPRh_QeIFdM?si=e8atezOY7raCe6y_


Репост из: Jadid.uz
❗️
CHINGIZ AYTMATOV
Sulton RAYEV

Aytmatov haqida yozishni boshlashimdan oldin u bilan bog‘liq ikkita voqea yodimga tushdi. Bular mening u bilan bo‘lgan birinchi va so‘nggi… uchrashuvlarim… Bu uchrashuvlarning har ikkisi ham ko‘nglimdan chuqur joy olgan va go‘yoki o‘chmas olov kabi qalbimni mudom yondiradi. Nazarimda, bu ikki uchrashuv o‘rtasida abadiy bog‘liqlik mavjudga o‘xshaydi. So‘zimni shu uchrashuvlar tafsiloti bilan boshlasam…


📱 Batafsil: jadid.uz/chingiz-aytmatov

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling


Репост из: Najmiddin Ermatov
Chortoq tumanidagi 22-umum-taʼlim maktabi oʻquvchilari.
"Koʻk boʻri" sheʼrini Nurbek Dehqonov ,"Joʻra " sheʼrini Nurmuhammad Rahimjonov oʻqigan.

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


Репост из: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
ПЕЧКА ЁҚАЁТГАН АЁЛ

Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.

Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.

Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.

Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.

Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.

Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...

©️Дадахон Муҳаммадиев

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: Dilmurod DO'ST | she'rlar
* * *
Ўша — мени ҳеч ким соғинмаган шом
Авто бекатида ҳайрона турдим.
Бошимни кўтариб боқдим бир замон.
Қаршимда бир йигит, бир қизни кўрдим,

Йигитнинг палтоси... Йўқ, ёдимда йўқ...
Аниқ, кўм-кўк эди қизнинг палтоси.
Белларини қучган белбоғи ҳам кўк.
Ҳатто кўм-кўк эди тўртта тугмаси...

Йигитнинг кўзлари... Эслай олмайман...
Ошкор жаранглатиб пинҳон ўйини,
Қизнинг кўзларида ёқарди гулхан.
Эркалик ва ишқнинг маъсум қуюни…

Йигитнинг юзида билмайман, нима...
Аммо қизнинг юзи қаршимда аён:
Уни кўмган эди гулгун шафаққа
Муҳаббат — энг мовий покиза осмон...

Қор бўлса ёғарди, қизнинг бошидан
Кумуш тангаларни аямай сочиб,
Шамол титар эди — кўзи, қошига
Манглайига тушган бир тутам сочин.

Йигит... Йигит билан қанча ишим бор!
Аммо қиз йигитни шундай суярди.
Ки, гоҳ термуларди ҳазин, беозор,
Гоҳо қўлларини ушлаб қўярди.

Тошкентдай шаҳарда, балки дунёда
Ягона — ҳаммадан гўзал эди қиз.
Чиқмаса ҳам телба орзум рўёбга,
Бўзлаб қаршисига чўкким келди тиз!

Йигит... Аммо нега сени ўйлайман,
Ҳозир ҳам ҳавасдан музлайди этим...
Мен қорли бекатда вайрон турган шом,
Сен мендан — ҳаммадан бахтиёр эдинг.

© Усмон Азим


Репост из: Mutolaa
😊 Yilning eng eksklyuziv sheʼriy spektaklidan lavhalar!

🔥 "Mutolaa" loyihasi doirasida tashkil etilgan sheʼriy kecha kutilganidan-da ajoyib atmosfera va unutilmas voqeliklar bilan oʻtdi!

• Ushbu tadbirda yosh hamda iqtidorli shoir Najmiddin Ermatov oʻz sheʼrlari bilan barchani qoyil qoldirgan boʻlsa, dastur mehmoni aktyor Erkin Bozorov chiqishlari tadbirni yanada fayzli oʻtishiga sababchi boʻldi.

Kechamizni tashkil qilishda yaqindan yordam koʻrsatgan Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi rahbariyatiga tashakkur bildiramiz.

Bizni kuzatishda davom eting👇
Telegram | Instagram | Facebook | Ilova


Репост из: Mutolaa
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: Fozil Farhod
Мансур Жумаевнинг "Ҳазрати ишқ" китобнинг тўлиқ тиражи қўлга тегди. "Микрокредитбанк" ва "Ижод нашр" нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланган китобнинг муаллифга берилган бир қисми сотилади ва пуллар Мансур Жумаевнинг оиласига берилади. Китоб нархи 100 000 сўмдан. Мурожаат қилаверасизлар.


Репост из: Shodi Otamurod
ТУҒИЛИШ

Туғилиш нимадир? Яшашга аҳддир,
Олдинда кунларим, йилларим нақддир.
Ҳаёт бешигида тебратмоқ учун
Дунёга юборди мени бу тақдир.

Йўл узоқ, умрнинг сафаридаман,
Карвоннинг орому хатаридаман.
Қаторида борман бандаларининг,
Исмим бордир – Ҳақнинг дафтаридаман.

Шоди ОТАМУРОД 30.11.2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қанча яшашимни билмайман аниқ,
Ҳарқалай, кўп эмас, буёғи аён.
Гоҳида тинч, сокин қабристон аро
Қаровсиз мозорим бўлар намоён.
Унда на сўлган гул, на бир битиктош,
Ва на тупроғида томган кўзёш бор.
Тонглар сокин, сокин қораяди қош,
Кутиб зерикканга ўхшар бу мозор...


📺 "Ёнимизда, ёдимизда" кўрсатувининг Чори Аваз хотирасига бағишланган сонидан.

🎙 Санжар Саъдуллаев ўқиган.


Репост из: Mahmud Diyor | Berk
ҚАНОАТ

... га

Икки шарпа ўтди ёнимдан жадал:
Йигит қизни қилиб ёмғирдан пана
Бир томчи теккизмай бекатга қадар
Пинжида узатди.
Мен эса яна...

... яна дуч келаман ул кўҳна ўйга,
Сенсиз чоғларимни сипқорар хаёл.
Автобус. Мен сенга кўрсатган жойга
Шошилиб ўтирар нотаниш аёл...

Ҳамма жим. Биз қилиб сукутни вайрон
пичирлашдик,
Сўнгра тўсат жилмайдик.
Балки, қарашгандир одамлар ҳайрон,
Биз ерда эмасдик, қайдан билайлик?...

"Қара, қандай сурат.
Телефонимдан
Сенга юбораман сўнгроқ ўшани".
Сен эса шошасан, ётоқхонада
Кеч саккиздан кейин қиз бола шаъни...

Мени ичдан тўкар ажралиш пайти.
Бўлди, қайтинг, дейсан қилиб қайсарлик.
Энтикиб сўрайман қайта ва қайта:
"Бугунги кунинга ачинмайсанми?"...

Ижара.
Қаршимда Толстой — оғир.
Хонангда бир китоб бўлар "Дардисар".
Ташқарини сўраб олганда ёмғир
Нигоҳлар учрашар икки асарда...

... мен учун ҳозирча ушбу кифоя,
Мен-ла бир вақтда китобни ёпсанг...
Ё ҳозир китобни очиб ниҳоят
Билмам қайси бетни варақлаяпсан?...

ноябр, 2024
Диёрбек Маҳмудов
@diyorbekmahmudoff


Репост из: Najmiddin Ermatov
Унгача чидайвер, бовурим,
Симобдай ютилса ҳаволар.
Унгача яғриндан яғирин
Тулпорлар оларда даволаб.

Унгача, куюклим, суюклинг
Аёзда кўз ёши музласа,
Чидайвер, чидайсан бу юкнинг
Ипини баҳорлар узмаса.

Унгача қушларнинг ортидан
Дарахтлар учади олланиб.
Қақшаган дарёлар юртида
Оғочдай қоларсан зорланиб.

Отанг ҳам чидаган, сиқилма,
Эгатга эш билиб бошини.
Остонанг бошига тиғ илма,
Ўғрига едиргин ошингни.

Бахтидай ёрилиб товони
Орзуси кулук бу оналар
Унгача чидатиб дунёни
Туғади сендайин болалар.

Чидайвер ғурбатда меҳнатдан
Нон топган ҳеч кимса ўлмас-а?
Бу чидоқ қон сурар, албатта,
Боланг ҳам чидайди ўлмаса.

Чидовга ўргатгин барчани
Ғойибдан келгувчи кунгача.
Чидайвер, минг йиллик арчанинг
Умри ҳам тугайди унгача.

Қимсатинг қуяди қулоққа:
“Ҳислат бу, эмасдур иллатинг!”
Чидаш-ла борурсан узоққа,
Унгача бормайди миллатинг...

Унгача чидайвер, бовурим.

Н.Э.
Декабрь, 2024

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


Репост из: Мадина НОРЧАЕВА
* * *

Куз битди.
Неча бор алдадим ёрни
"Мен борса келмасдан омон қайтаман",
Тақдир бошимиздан сочгунча қорни
Бари бошланади қайтадан.

Мунгли сукутгоҳлар оромин чўқиб,
Чағалай товушли қушлар сайради.
Қумсоат — кўзларим юборди тўкиб
Яшаб яшалмаган кунлар, ойларни.

Қонимда курашди итоат — исён,
Зирқирар ичимга ўсган қанотим.
Тобора олислаб боради Осмон,
Тобора торайиб борар ҳаётим.

Куз битди.
Ваъдаси йўқ энди унинг...
Аҳдимни ўзимга такрор айтаман.
Тақдир бошимиздан сочгунча қорлар
"Мен борса келмасдан озод қайтаман".


https://t.me/Madina_Norchayeva

Показано 18 последних публикаций.