* * *
Умидларим йиғлаюрлар ғавғо солиб ичимда,
Ҳасратларим қувнаюрлар яғмо чалиб ичимда.
Билмам, менда неча мен бор, талош бўлди бу жоним,
Бири зоҳид, бири осий, бири толиб ичимда.
Ҳарб майдони каби қалбим қон ютади ҳар лаҳза,
Шому саҳар англаб бўлмас, қайси ғолиб ичимда.
Фасли навбаҳоримда ҳам кўнгилда илтижо йиғлар,
Ўзимнинг гул ҳаётимдан ўзим нолиб ичимда.
Куйди, охир хазон сипоҳига ўтди гулим,
Ки, ўлгач қўйиб гулимга бош андалиб ичимда.
…Мен ўзимни кўр ўзимдан бунчалар ҳам яширдим,
Мен ким бўлиб яшаб ўтдим ўзим қолиб ичимда…
© Бектемир Пирнафасов
@sherSehri