Репост из: bakiroo
Ер ислоҳотининг навбатдаги босқичи бошланмоқдами?
Қабул қилинган фармонга кўра, тажриба-синов тариқасида 6та ҳудудда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади.
Савдоларда яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин. Бунда ғолиб кейин ер участкаси жойлашган ҳудудда юридик шахс ташкил этиши ёки ўзининг юридик манзилини шу ҳуддуга кўчириб ўтказиши керак бўлади.
Ернинг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Ер участкасини эгаллаган ғолиб нима экишини ўзи белгилайди (пахта ё ғаллани ўзи истаса, экади).
Таклиф этилаётган тажриба бўйича айрим мулоҳазалар:
Ер участкасига талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона бўлса, унинг камида 51%и Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиши ёки чет эл фуқароларининг аукционда иштирок этишини чекловчи қоида киритилмаган, феълан айтайлик, Хитой ё Россия фуқаролари ёки уларнинг назоратидаги компания ер участкасини ўз назоратига олиши мумкин бўлади. Жуда кўп мамлакатларда тегишли хатарларни инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги ер участкалари бўйича назорат пакети мамлакат резидентлари ихтиёрида бўлиши ҳақида нормалар мавжуд.
Тажриба биринчи босқичда тумен ҳокимликлари тасарруфидаги, 2025 йил ва ундан кеийнги йилларда эса бўш ер участкаларида жорий этилиши белгиланган. Бўш ер участкаси дейилгани қайси тоифа ва кимнинг назоратидаги ер майдонлари эканини контуригача аниқлаштирилиши керак бўлади. Акс ҳолда, тийиб туриш ва ҳисобдорлик мавжуд бўлмаган маҳаллий ҳокимликларда чексиз манипуляциялар бошланиб кетишига йўл очилади. Идеалда мазкур тажриба доирасида аукционга чиқариладиган ер майдонларининг марказлашган ягона ва умумий базаси бўлиши керак.
давоми бор...