Репост из: Najmiddin Ermatov
ТОМЧИЛАР
Шоир, ёзувчи, умуман, ижодкор қўлига қалам (мўйқалам ва ҳ.к..) олиб юрагидаги оғриқларни қоғозга тўкиб солгандан кейингина тинчланади. Унинг битикларини ўқиб туриб: “Сизга нима бўляпти? Ёрдам керак эмасми, мабодо?” дея ўсмоқчиламанг. Ижодкор бундай юзаки ҳамдардликка муҳтож эмас, ҳатто бу унинг ғашини келтиради. Ёзиб бўлгач, у ҳам эл қатори бир одамга айланади. Ундан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Энди сиз унинг битикларига кўз югуртириб: “замонга, одамларга, менга нима бўляпти?” дея ўзингиздан хавотирланиб сўранг. Чунки, одатда, ижодкор ўзи ҳақида ёзаётгандек бўлади-ю, аслида, ўзи мансуб замоннинг, замондошлар дунёсининг ағдар-тўнтарини чиқариб ташлайди.
Улуғбек Ҳамдам
https://t.me/Najmiddin_Ermatov