Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
🔴Дональд Трамп порноактрисага сукут сақлаш учун пора берганликда айбдор деб топилди
✔️Аммо, АҚШнинг сайланган президентига судья жазо тайинламаган
Бугун 10 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп порнография актрисаси Сторми Дэниэлсга сукут сақлаши учун пора бериш иши бўйича расман айбдор деб топилди, аммо судья унга жазо тайинлашдан бош тортди. Натижада, Трамп айбдор деб топилган бўлса-да, қамоқ жазоси ёки жаримага тортилмасдан, Оқ уйга қайтиш имкониятига эга бўлди.
Судья Хуан Мерчан Трампни “шартсиз озод қилиш” ҳақида қарор чиқарди, бу эса унинг 34 та оғир жиноят бўйича айбдор деб топилганидан кейинги ишни якунлайди. Судья 78 ёшли республикачини тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиш имкониятига эга эди, аммо у жазо тайинламасликка қарор қилди. Натижада, Трамп жиноятда айбдор деб топилган ҳолда президентлик лавозимини эгаллаган биринчи шахс бўлади.
Трамп ўзининг жиноий жараёни ва айбланиши ҳақида “бу даҳшатли тажриба бўлди” деб изоҳ берди ва яна бир бор “ҳеч қандай жиноят содир этмаганини” таъкидлади.
Трампга нисбатан порнография актрисаси Сторми Дэниэлсга пул тўлаш орқали маълумотни яшириш иши АҚШ тарихидаги собиқ президентга қарши биринчи жиноий жараён бўлди. Сторми Дэниэлс 2006 йилда Трамп билан танишганини ва у билан яширинча яқин муносабатда бўлганини даъво қилган, шу вақтда Трампнинг рафиқаси Мелания янги фарзанд кўрган эди. Дэниэлс 2016 йилги сайловолди кампанияси давомида бу маълумотни ошкор қилиш билан таҳдид қилган, аммо Трампнинг вакилларидан сукут сақлаши учун пул олган.
Бу воқеалар фонида, Трампнинг президентликка қайта сайланиши ва унинг жиноий айбловлардан озод қилиниши АҚШ сиёсий саҳнасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X