Shariy Ruqiya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз!
мурожаат учун админ: @MuhammadHabibulloh
☎️ +998933813993

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Shariy Ruqiya
#МУОЛАЖАЛАР

🚿 ДАМ СОЛИНГАН СУВГА ЮВИНИШ ТАРТИБИ

🪣 Сувни таёрлаш: Оловга 1л сувни қўйиб, қайнатинг. Қайнаб чиққан сувнинг оловини пасайтириб, бир ёки икки ош қошиғида сидр баргидан сувга солинг. Паст оловда беш дақиқа турсин. Сўнгра ҳосил бўлган сидр дамламасига сув қўшиб, аралаштириб илитиб олинг. Сўнгра Қуръондан Фотиҳа, Оятал Курси, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини уч марта ёки ундан кўпроқ ўқиб, дам уринг.

🧴 Руқия ўқиб, дам солинган сувда ювинишдан олдин дам солинган гель для душ билан ҳам оддий душ қабул қилишингиз мумкин. Агар танангиз тоза бўлса, душ шарт эмас.

🛀 Уйқуга ётишдан олдин 7-кун ёки ундан кўпроқ дам солинган сувни устингиздан бошдан оёқ қуйиб ювинасиз. Дам солинганда безовта бўладиган жойларни ёки умуман касал аъзоларни ва ҳижома қилинган жойларни алоҳида ишқалаб ювиш керак.

🚫 Сувни канализацияга оқизиб юбормаслик учун каттароқ тоғорага тушиб ювиниш керак.

💧 Ювингандан ортган сувларни оёқ ости бўлмайдиган, шимилиб кетадиган бирор ерга "Бисмиллаҳ" деб тўкиб юборасиз. Валлоҳу аълам.

✍ Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌛

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз мўмин-мусулмон биродарлар ва муслима-опа сингиллар! Барчангизга рамазон ҳайити муборак бўлсин.

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ

“Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал” – “Аллоҳ бизу сиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”.

Барча сеҳрланган, жин ва кўз тегишидан озор чекаётган беморларга Аллоҳ таоло ўзи комил шифо берсин, доимо яхшиликлар устида бардавом этсин, охиримизни хайрли қилсин. Бизни дунёда ҳам, охиратда ҳам ютуққа эришган бандаларидан қилсин.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


«Шаръий руқия муолажаси ҳақида олтин қоидалар» китоби 📚

القواعد الذهبية في العلاج بالرقية الشرعية

🔥 Жин ва шайтонлар олами, жин тегиши ва руҳий касалликлар ҳақида.

4️⃣-дарс: Қуръони Карим билан даволовчини ўргатиш, тажриба ҳосил қилдириш йўли.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

👉 https://youtu.be/ipswqPN9A9g?si=G19WtZnhBW-2dAIk


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Uydagi sehrni tozalash

© Muhammad Habibulloh

📱 @shariyruqiya


Репост из: Shariy Ruqiya
#Дуолар

ҚАДР КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний.

Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин".



عن عائِشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قلتُ: يا رسولَ اللهِ، أرأيتَ إنْ عَلِمْتُ أيُّ ليلةٍ ليلةُ القَدرِ، ما أقولُ فيها؟ قال: قُولي: اللَّهُمَّ، إنِكَّ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفوَ فاعْفُ عَنِّي

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».

📚 Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.

Канал 👉 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эътибор берилмаётган ҳолат

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйдаги сеҳрни аниқлаш

©️ Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Репост из: Шаръий руқия
Русларда бир мақол бор. "Ғалабанинг отаси кўп бўлади".
Яъни бирор бир ютуққа эришилганда "бу мен сабаб" дейдиганлар кўпаяди.

Мана бунақа қаланғи қасанғилар ҳам байроқ кўтариб чиқишяпти "биз ўқигандан кейин" деб )

Яхшиям Абдуқодир намозхон, бунақа нарсалардан узоқ юрадиган бола.

Ақли одам "нимага шунча вақт шунча бошқа футболчилар шунақа иши юришиб кетмаган экан" деб савол берган бўларди.

@ruqiya_shariy


Бирор роқий борми, дейилади?.   
( وقيل من راق)

Оятидаги  сўз  маъноси  борасида ихтилоф қилинган: икки хил маънода талқин қилинган:

1️⃣ Бу касалликка ким даъво қилади деб назарда тутилган.

2️⃣ Руҳни кўтариб кетадиган шахс назарда тутилган: у азоб фаришталари ёки раҳмат фаришталари бўладими?

Ибн Қаййим (3/232) бу икки фикрни келтирган ва сўнгра шундай деган:

"Агар биринчи маъно назарда тутилган бўлса, у ҳолда "роқо" сўзи "ярқи" каби бўлиб, "рома – ярмий" бобидан бўлади. Агар иккинчи маъно назарда тутилган бўлса, у ҳолда "рақия" сўзи "ярқо" каби бўлиб, "шақийа – яшқиӣ" бобидан бўлади, ва унинг масдари "рақо" бўлади, биринчи маъно учун эса "руқия" бўлади."

Сўнгра (3/233–234) у биринчи фикрни ақлий далиллар, воқеълик ва тил нуқтаи назаридан афзал кўрган ва уни Ибн Аббос, Икрима, Заҳҳак, Қатода, Ибн Зайд ва Абу Қилаба сингари олимларнинг сўзларига асосланган ҳолда қувватлаган. Иккинчи фикрни эса танқид қилиб, қуйидаги далилларни келтирган:

✍️ Солижон Абдуғани ўғли

➡️БАТАФСИЛ




🗓 Рамазон ойида сеҳр, жин ва кўз теккан беморларда ушбу касалликлар аломатлари янада кучлироқ намоён бўлади.

💭 Чарчоқ, мадорсизлик, уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик, кучли ланжлик ва дангасалик кучаяди. Шунингдек, қайғу, зерикиш, умидсизлик, сиқилиш, маъюслик, кўнгил қолиши ҳоллари кўпроқ кузатила бошлайди. Ғазаб ва асабийлашиш ҳам кучайиб кетади. Ўзаро низолар, муаммолар, нафрат, ноқулайлик, ташвиш пайдо бўлади. Қаттиқ иштаҳа бўғилиши, касалликлар, оғриқлар намоён бўлиб, аҳвол ёмонлашади.

🌛 Муқаддас Рамазон ойи давомида хоҳиш-истаклар назоратдан чиқиб кетади ва аксар ҳолларда беморларнинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетади.

👿Сеҳрга ходим бўлган жинлар юқорида келтириб ўтганимиз ҳолатларни бир неча сабабга кўра қасддан қилишади:

1️⃣ Доимий равишда, айниқса, Муқаддас кунларда беморларнинг ҳаётини издан чиқариш жинларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

2️⃣ Ходим жинлар Муқаддас кунларнинг барокатидан, улуғлигидан, ажр-савобнинг кўпайтириб берилишидан, нозил бўладиган марҳамат ва неъматларнинг улуғлигидан қаттиқ ғазабланишади.

3️⃣ Улар беморларнинг Муқаддас кунлар баракотидан фойдаланган ҳолда кўпроқ руқия қилдириб, даволаниш, ибодатда, дуо-илтижода бўлишлари учун атайин кескин тўсқинлик қилишади. Агар беморлар бу имкониятни қўлдан бой бермай, ундан самарали фойдаланишса, шайтон-жинлар бундан қаттиқ азобланишади.

📢 Беморлар биз келтириб ўтганимиз эслатмаларга бефарқ бўлмасликлари керак. Бу Муқаддас кунлар барокатини зое қилмаган ҳолда даволаниш, руқия, истиғфор, таҳажжуд намозлари ва зикрларни кўпайтиришда жидду-жаҳд қилишлари керак. Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолодан шифо беришини қаттият билан дуо қилиб сўраган ҳолларида, шайтонга бир зум ҳам имконият бермасликлари лозим ва лобуддир.

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧞‍♂️Musulmon jinlar bilan hamkorlik qilish joizmi?

© Muhammad Habibulloh

📱 @shariyruqiya


РУҚИЯДАГИ УСТОЗЛАРИМ ҲАҚИДА

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар, кўпчилик мендан устозларим ҳақида сўрашади. Шу савол кўп берилгани учун ва мени ҳар хил инсонларга шогирдликка мансуб қилишгани учун, устозларим ҳақида шу ерда қисқача айтиб ўтишни маъқул кўрдим.

Алҳамдулиллаҳ, шаръий руқия илмларини бир қанча устозлардан ўрганганман ва ҳозир ҳам ўрганиб келяпман. Улардан биринчи навбатда, гулистонлик Абдурраҳмон домлани эътироф этаман, у кишини Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин. Сўнгра, Тошкент шаҳрида Камолиддин домла ва Абдулҳамид домла ҳамда Наманганлик Солижон домлалардан шаръий руқия илмларини ўрганганман. Мен юқорида келтириб ўтганим муҳтарам роқийларни ўзимга устоз деб биламан. Бошқа бирор бир инсонга руқияда шогирд бўлмаганман.

✍🏻 Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Inson ichidagi jin "...Darhaqiqat, shayton ularga faqat aldov-yolgʻon narsalarnigina vaʼda qilur." oyatini eshitib, chiday olmadi.

وَٱسْتَفْزِزْ مَنِ ٱسْتَطَعْتَ مِنْهُم بِصَوْتِكَ وَأَجْلِبْ عَلَيْهِم بِخَيْلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكْهُمْ فِى ٱلْأَمْوَٰلِ وَٱلْأَوْلَٰدِ وَعِدْهُمْ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيْطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا

Isro surasi 64-oyat

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.