Shariy Ruqiya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз!
мурожаат учун админ: @MuhammadHabibulloh
☎️ +998933813993

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций








Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ШАЙТОННИНГ ХОТИНИНИНГ ИСМИ НИМА?

Бир киши имом Шаъбийдан сўради: - Иблиснинг хотини борми?
- Ҳа.
- Бунинг далили нима?
- "Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!" ("Каҳф" сураси, 50-оят).
Киши яна сўради: - Хотинининг исми нима? Имом жавоб қилдилар:
- Бу тўйда биз қатнашмаганмиз😅.

📚"Сияру аъломин нубало", 4/312.

📱 @shariyruqiya


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси Шароф Рашидов тумани "Тоқчилик" жоме масжиди имом ноиби, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси Жиззах филиали ўқитувчиси, институтнинг 2023-2024 ўқув йили битирувчиси Ансориддин қори Мамарасулов вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган домланинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

📌
Жаноза бугун соат 16:00 да ўқилади.

Мўлжал: Жиззах шаҳрида жойлашган "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ruqiya qachondan shakillangan?

© Muhammad Habibulloh

📱 @shariyruqiya


МУСУЛМОН ЖИНЛАР ЖАННАГА КИРАДИМИ?

Олдинги ва кейинги давр уламолари кофир жинларнинг дўзахга киришларига иттифоқ қилганлар. Лекин мўминлари жаннатга кирадиларми, йўқми, бу тўғрида ихтилоф этганлар.

Ибн Касир айтади: «Ҳақиқат шуки, мўмин жинлар инсонларнинг мўмин инсонлар каби жаннатга киради. Бу солиҳлардан бир жамоанинг мазҳабидир. Баъзилари бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил қилиб келтиради:

فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌ
قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ

«Уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир» (Ар-Раҳмон сураси, 56-оят).

👉 Батафсил


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📱 @shariyruqiya


🚨ҲИЖОМА🚨

Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу ҳижома (қон олдириш)дир»

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Тошкентда аёллар учун ҳижома қиладиган ўз ишини устаси бўлган муслима опамиз борлар. Шу ҳижомачи опамизни опа-сингилларимизга тавсия қиламиз.

Сеҳр-жодуга қарши ҳижома қилишдан ташқари, юздаги ажинларга, ҳар хил доғ ва нуқсонларга косметик ҳижома ҳам қиладилар. Ҳижоманинг бу турини эса юртимизда саноқли инсонларгина қила олади.

☎️ +998935679321 Муҳаббат опа

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Едирилган сеҳрда чиқадиган темирлар.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Репост из: Shariy Ruqiya
📝 Баъзи сеҳрга талуқли жин кириб қолган ҳолатдаги касалликларнинг муолажаси узоқ вақт давом этганига гувоҳ бўлганмиз. Бунинг сабаблари қуйидаги ҳолатлардан бири бўлиши мумкин:⤵️

1️⃣ Ўша сеҳнинг кучига қараб даъволаш муддатига оз ёки кўп вақт кетиши мумкин.

2️⃣ Беморнинг ёки атрофидаги уни муолажа қилишга масъул одамларнинг эътиборсизлигидан вақтида керакли даъво чораларини кўрмасдан фолбинма-сеҳргар олиб юришлари натижасида ҳам муолажа чўзилади.

3️⃣ Беморга тўғри ташхис қўйилмасдан бесамар даъво чораларини кўриш, уни ўз мутахассисига олиб бормасдан бошқа жойлардан даъво излаш.

4️⃣ Сеҳрнинг қайта-қайта қилиниши оқибатида бемор тузалиб, яна қайталаши мумкин.

5️⃣ Руқия ўқувчининг тақвосизлиги, билимининг саёзлиги, ўз ишини пухта билмаслиги, жинлар билан муомала қилишда кўп хато қилиши.

6️⃣ Ошиқ жиннинг мавжудлиги, аёл-қизларга эркак жин, эркакларга аёл жиннинг кириб олиши, бу узоқ муддат ҳатто йиллаб муолажа талаб қилиши мумкин. Жин аввал бирор сеҳр турини бажариш учун кириб ўша тана соҳибини севиб, ошиқ бўлиб қолади, натижада уни сира тарк этмайди.

7️⃣ Бемор шифо топгач шаръиат буюрган амалларни қилмасдан ташлаб қўйиши, айниқса аёл-қизларнинг очиқ-сочиқ юриши, ўзини керакли шаръий қўрғонлар билан қўрғонламаслиги. Бу каби сабаблар кўп бўлиши мумкин. Агар ҳар биримиз етарли илимга эга бўлиб, доимо Аллоҳнинг зикридан чалғимасак, У Зот буюргандек амал қилиб қайтариқларидан қайтсак Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари суннатларига эргашсак ин шаа Аллоҳ Роббимиз доимо Ўз ҳимоясида асрайди. Фаллооҳу хойрун ҳаафизоо ваҳува арҳамур рооҳимийн (Бас Аллоҳ энг яхши ҳимоячидир, У энг раҳмлиларнинг Раҳмлисидир).
Бу дард жуда мураккаб бўлиб, бирор жойдан аниқ маълумот олиш қийин, Қуръон ва Суннатда ҳам батафсил берилмаган, фанда аниқ бир ечим топилмаган. Булар тажрибавий ишлар сирасига киради, асосийси қилинаётган ишларда шаръиатнинг умумий кўрсатмасидан ташқарига чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам.

@shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИЛГИР
Оғизга қўлини тиқиб, сеҳр, амал олиб берувчи илгирчилар ҳақида.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Руқиядаги ташхис нима?

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya


📣ЭЪЛОН📣

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар руқия хизматимизни бошладик! Руқия (дам солдириш) муолажасига келмоқчи бўлганлар телефон қилиб, навбат ёздириб келасизлар!

☎️ +998933813993

📱 @shariyruqiya


☀️ ЭСЛАТМА ⤵️

📝 Сиз даволинишни бошлаган бўлсангиз, қуйидагиларга амал қилишингиз керак:

🔺 الصبر ..

🔺استعانة بالله ..

🔺حسن ظن بالله ..

🔺ثقة بقدرة الله ..

🔺توكل على الله بصدق ..

🔺يقين بوعد الله .

🔺 Сабр қилинг.

🔺 Аллоҳдан ёрдам сўранг.

🔺 Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг.

🔺 Аллоҳнинг куч ва қудратига ишонинг.

🔺 Аллоҳга сидқидилдан таваккул қилинг.

🔺 Аллоҳнинг ваъдасига ишонинг.

@shariyruqiya


ЭЪЛОН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар вақтинчалик дам оламиз! Қабул хонамизга дам солиш учун сув ташлаб кетганлар 3 кун ичида олиб кетишсин, кейин жойимиз ўзгариши мумкин ин ша Аллоҳ.

©Муҳаммад Ҳабибуллоҳ


ЖИНЛАРНИНГ ИБН ТАЙМИЯ ҚИЁФАСИГА КИРИШИ

Султонлардан бири Ибн Таймияни зиндонга ташлаганидан сўнг одамлар орасида унинг озод қилингани ва қайсидир қишлоқда сабоқ бериб юргани ҳақида гап тарқалди.

Бу хабар Султонга етиб борди ва у қўл остидагилардан кимлардир унга ҳиёнат қилиб, ўша кунларда Ибн Таймияни зиндондан озод қилган бўлиши мумкин, деган гумонга борди.

Султон Ибн Таймияни ҳузурига чақириб: “Фалон куни ўша қишлоқда бўлган эдингизми? Бу қандай содир бўлди?"деб сўради.

“Мен қамоқдан чиққаним йўқ”, деб жавоб берди Ибн Таймия.

“Аммо одамлар сизни ўша қишлоқда дарс бергансиз, дейишяпти", деб эътироз билдирди Султон.

Ибн Таймия: “Эҳтимол у менинг дарсларимга қатнаб юрган жин бўлиши мумкин. [У менинг қиёфамга кириб, одамларга сабоқ берган бўлиши мумкин]”, деди.

Султон ҳайрон бўлиб сўради: "Сиз, нега сизнинг қиёфангизга фаришта эмас, балки жин кирган бўлиши мумкин, деяпсиз?"

Ибн Таймия: “Йўқ, албатта, фаришталар ёлғон гапирмайдилар [фаришталар инсон қиёфасига киришлари мумкин, лекин жинлардан фарқли ўлароқ, ёлғон гапирмайдилар ва ўзларини бошқа биров суратида кўрсатмайдилар”, деб жавоб бердилар.

📚 Мажмуъ ал-фатова”, 13/92-93.

✍️ Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

📱 @shariyruqiya

Показано 20 последних публикаций.