#СУКУТ_ОРТИДА:
-Мен ҳам билмаган эканман.
-Низомга қойил қолмай илож йўқ. Ролини қойиллатиб ўйнади.
-Ҳа жудаям. Бугун унинг учун оғир кун бўлди.
Кейин маълум бўлишича Низом беш йилча олдин котибасига яширинча уйланиб олган экан. Уйланишига сабаб ҳам асли Заринани ҳомиладор бўлиб қолгани экан. Зарина ўғил туққач унга Умиджон деб исм қўйишибди. Ўша Умиджон икки кун олдин домни олдида ўйнаб юрган, Зарина эса уйда кир юваётган бўлган. Шу билан ҳеч ким қайтиб Умиджонни кўрмаган.
Зарина ўғлини тополмагач Низомга қўнғироқ қилган. Икки кундан бери ўғлини излаётган Низомга биз борган вақтимиз ўғли топилганини айтишган. Қидирувдаги сурат билан болакай мурдаси бир хиллигидан таниб олишган.
Низом қайта ўнгланмади. Ҳатто боласини беш бегоналар кўмиб келди. Катта ойим Низомдан юз ўгирди.
-Шунча йил бу мунофиқни одам бўлади деб сабр қилиб келибман. Энди менга уни кераги йўқ. Ҳув ўша ойимчаси қарасин.
Катта ойим Низомни ақали бир марта ҳам кўришга бормади. Унинг сабр косаси тўлиб бўлганди. Зарина ҳам ўлганни кунидан Низомни қабул қилди. Уни бойвачча деб адашганини кейинроқ тушиниб етди.
Аброр ҳам Низомни ахволидан яхшигина хабардорлиги боис қасд олиш фикрини ўйлаб ҳам кўрмади.
-Мен эгалик ҳуқуқим бор мулкларни тўртга бўлмоқчиман.
-Нега тўртга?
Аброр компютерда нималардир ёзиб ўтирар экан гапимга жавоб берди.
-Катта ойим, икки укам ва мен.
-Яхши ўйлабсан. Лекин мени фикримча сенга у мол-мулкни кераги йўқ.
-Нега?
-Мен аёлимни таъминлай оламан. Укаларингга ёрдам қилганимг яхшироқ. Чунки уларни боқувчиси йўқ.
-Бу гапизам тўғри. Лекин у компанияда хўжайин йўқ. Кимдир бошқариши керакку?
-Бизни компания ҳамкорликда иш олиб боришади. Бевосита назоратга оламиз. Укаларинг катта бўлгач ўзлари бош бўлишади. Низомни ёрдамчиси деганимг аслида отангни дўсти экан. У ҳам Низомни унча хушламайди. Ҳалол одам. Уни директор қилсанг бўлади.
-Сиз нима десангиз шу.
Аброрга суиқасд қилган одамни г кимлиги исботини топмади. Аммо ҳаётимда яна қора кунлар соя кўрсата бошлади.
Аброр билан кечки овқатни тановул қилиб ўтирганимизда менга қўнғироқ бўлди.
-Алло.
-Алло, менга Амая керак.
-Менман Амая. Кимсиз?
-Сенам одаммисан? Бузуқи, нимага бунча Садриддинга осиласан? Сени деб у менга уйланишдан бош тортди. Фотиҳамиз бўлиши керак эди бари бекор бўлди.
-Мени бунга нима алоқам бор? Мен эрга тегкан бўлсам. Садриддин курсдошим ҳолос.
-Биламан қанақа курсдошинг эканини, неча бора қўнғироқ қилганинг ҳақидаям маълумот бор менда. Нима битта эр қониқтирмайдими сени?
-Оғзингга қараб гапир. Мени ўзингга ўхшатма. Садриддининг бошингдан қолсин. Аҳмоқ.
Телефонни жахл билан ўчирдим. Аҳмоқ ўзини ким деб ўйлайди бу? Мени ҳолатимга ажабланча Аброр савол берди.
-Ким?
-Садриддинни унашилган қизи эдим. Сени деб фотиҳам бузилди деяпти.
-Нега?
-Мен йигитига қўнғироқ қилганим сабаб экан.
-Сен ундан ёрдам сўрамаслигинг керак эди.
-Кимдан сўрардим бошқа? Яна ким мени ёнимда эди ўшанда? Сиз менга тўғриликча тушунтирганизда ўшанга куним қолмасди.
Аброр ҳам жахлимни чиқарди. Овқатимни суриб қўйиб столдан туриб бошқа хонага чиқиб кетдим. Мен Садриддинга ўша соҳа вакили бўлгани учун қўнғироқ қилганман. Бошқа ҳеч қандай муддаойим бўлмаган.
Давоми бор.
https://t.me/shamsinurijodi