Репост из: davletovuz
Минимум парковка талаби шаҳарларни ўлдиради
Ҳозир Германияда шаҳарсозлик йўналишида магистратурада таҳсил олаётган Ҳусан Муқимов ёзмоқда:
“Янги [ШНҚ] талабдаги энг қизиғи бу парковкалар. Яъни одам бошига нисбатан ҳисоблаш инобатга олинган. Масалан, олийгоҳларда ҳар тўрт талабага, масжидларда 10 нафар ташриф буюрувчига, бозордаги ҳар икки савдо жойига, меҳмонхоналарда ҳар 5 ўринга битта парковка. Бунча ерни қаердан олишади?!”
Шу кунларда америкалик профессор Дональд Шупнинг "The High Cost of Free Parking" (Текин парковканинг қиммат баҳоси) китобини ўқиб тугатдим. Катта китоб, 800 бетдан ортиқроқ. Асосий тезислари:
➖бепул парковка одамларни машина минишга рағбатлантиради, тирбандлик юзага келади;
➖экология ёмонлашади, ҳаво ифлосланади;
➖бепул парковка аслида бепул эмас, унга барибир солиқларимиздан, харидларимиздан тўлаймиз. Фақат битта машинаси борга ҳамма тўлайди. Бепул парковканинг юки камбағалларга оғирроқ тушади.
➖ҳар гал бўш парковка излаймиз, қўшимча вақт, асаб ва трафик сарфлаймиз. Бепул қўйиш мумкин жойда пулли жойга қўймаймиз.
➖минимум парковка талаби шаҳарлар қиёфасини хунуклаштиради, хизмат, турар-жой нархини қимматлаштиради. Уй, бино учун ажратилган ернинг нархи бор, демак, парковкага ажратилган ернинг ҳам нархи бўлиши керак.
Тавсиялари:
➖кўча ва йўл бўйидаги парковкага асосли нарх белгиланиши лозим. Буни кун, вақт ёки бошқа омиллардан келиб чиқиб белгилаш ҳам мумкин.
➖парковкадан тушум биринчи галда айнан парковка жойлашган кўча/йўлни ободонлаштиришга сарфланиши лозим.
➖бино ёки бошқа объект қураётганда минимум парковка талабидан воз кечиш керак (шаҳарсозлик).
Китоб рус тилига ҳам таржима қилинган экан. Балки топса бўлар.