ЧОЛЛАР
-- Қани, эсон-омон бормисан, тенгдош?
Энди ғаниматдир бизларга дийдор.
Шукур, ёлғон экан, билмадим кимдан
Сени ўлибди, деб эшитганим бор.
-- Баҳарнав юрибмиз, тупроқдан ташда,
Кузакда кампирни ерга қўйганман.
Ким айтса, тўғрисин айтибди, ошна,
Аслида ўшанда мен ҳам ўлганман.
Абдукарим ИСЛОМ
@shafoatuz
-- Қани, эсон-омон бормисан, тенгдош?
Энди ғаниматдир бизларга дийдор.
Шукур, ёлғон экан, билмадим кимдан
Сени ўлибди, деб эшитганим бор.
-- Баҳарнав юрибмиз, тупроқдан ташда,
Кузакда кампирни ерга қўйганман.
Ким айтса, тўғрисин айтибди, ошна,
Аслида ўшанда мен ҳам ўлганман.
Абдукарим ИСЛОМ
@shafoatuz