SHAFOAT.UZ || Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий канали.
Шиоримиз: Соф Исломий ақида, Аллоҳ таоло розилигини топиш, Илм нурини тарқатиш.
Мурожаат: @shafoatbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Макканинг имоми Аҳмад тушида умматни жаҳаннамда куяётганини кўрибди эмиш. Маккада Аҳмад исмли имом борми ўзи?

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz


Душманинг ичинда бўлса, додингни кимга ҳам айтардинг...

Имом Аллома Ибн Обидийн Ислом динимиз уч фиқҳдан иборат дейди.
1. Фиқҳи Акбар.
2. Фиқҳи Авсат.
3. Фиқҳи Асғар.

Фиқҳи Акбар Ислом ақоиди илмидир. Бу илмда иймон ва унга тегишли масалалар баён қилингандир. Аввалда уламолар ақоид китобларини Фиқҳи Акбар деб номлаганликларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Имоми Аъзам Абу ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ақоид киотбларини Фиқҳи Акбар деб номлаганликлари бунга яққол мисолдир. Бу илм билан шуғуланувчиларни мутакаллим деб номланади.
Фиқҳи Авсат динимизнинг аҳкомларини ўз ичига олган илмдир. Ҳалол, ҳаром, ибодат, муомалот ва муошарот айнан шу фиқҳда баён қилингандир. Кейинчалик фиқҳ деганда фақатгина шу қимс тушиниладиган бўлган. Йаъни фиқҳдан мурод айнан Фиқҳи Авсатдир. Бу илм билан шуғулланувчиларни фақиҳ деб номланади.
Фиқҳи Асғар бўлса одоб-ахлоқ, зуҳд ва тақвога оид илмдир. Бунда яхши хулқлар билан хулқланиш, ёмон хулқлардан халос бўлиш ҳақида баён қилинади. Кейинчалик бу илмни уламолар тасаввуф дея номлашган. Ҳозиргача тасаввуф номи сақланиб қолмоқда. Бу илм билан шуғулланувчилар сўфийлар деб номланади.

Энди асл мавзуга келсак. Дин душманлари биргина тоифа билан динимизни йўқ қилиш, динимизни пароканда қилиш, мусулмонлар орасини бузиш, мусулмон диёрларини қонга булашни билишган. Ўша тоифа ҳозирги кунимизда АСАРИЙ, кечагина САЛАФИЙ, ундан олдироқ "АҲЛИ ҲАДИС", бошланишида эса ВАҲҲОБИЙ деб номланган тоифа.
(Номлари булғангани сайин ўзгариб туришади, ўзгаришда ҳали яна давом этишади)
Бу тоифа келтирган зарарни юз йилда ҳам тузата олмасак керак. Биргина тоифа динимизнинг барча соҳаларини ер билан яксон қилди. Келинг, бирма-бир тўхталайлик.
Динимизни ўз замонининг фирқаларидан ҳимоя қилган, турли шубҳаларга жавоб берга икки ақоид мазҳаби Мотурудий ва Ашъарий мазҳаби бордир. Бинг йилдан зиёд бу икки мазҳаб мусулмонларнинг ақидаси бўлиб келган. Учинчи бир мазҳаб тарқалмаган. Айниқса ҳижрий тўртинчи асрдан бошлаб барча уламолар, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, ақоид, наҳв, балоғат, ахлоқ ва ҳ.к. ушбу икки ақоид мазҳабидан бирида бўлишган. Аҳли суннат ақоиди деганда шу икки ақоид мазҳаб тушинилган.
(Бу ҳақида Др. Муҳйиддин Аввома илмий изланиш олиб бормоқдалар. Илмий изланишлари нашрдан чиқса, хабардор қиламан иншаллоҳ).
Ўзларини салафий-асарий деб номлайдиган тоифа эса Исломнинг асосий ақоид мазҳаби бўлган бу икки йўлни адашганликга чиқаришди. Ўзларининг хато ақидалариниг
на ҳақ деб, ўзларинигина аҳли суннат деб, долганларни эса аҳли бидъатга чиқаришди. Бу фитнага алданганлар алданди. Кўпчилик эса аста-секин тушиниб етмоқда. Кўзи ҳали ҳам очилмаганлар ўзларининг ботил йўлларини ҳақ деб даъво қилишда давом этмоқдалар.
Қаранг, бу тоифа Исломнинг асоси бўлган ақидасини хато дейишга, адашган дейишга, бидъат дейишга журъат қилишмоқда.
Минг йиллик Ислом ақидасини бидъатга, минг йилдан бери чиққан уламоларни эса аҳли бидъатга чиқаришмоқда.
Бидъат аҳли жаҳаннамийдир дейишга, ўзларидан бошқа барчани жаҳаннамийга чиқаришга журъат қилишмоқда.
Шунча нарсани кўриб туриб ҳам, инсон бироз фикр қилса, уларнинг даъволари пуч эканини осонгина билиб олади. Уларнинг фирқалари ботил йўлда эканини билиш учун ақл ва фаросат етади, кўп илмга ҳожат йўқ.
Биргина ушбу сўзни ўқиган одам бу фирқани кимлр нима мақсадда ёйганини, кимларнинг буйруғи билан ёйганини билиб олиши мумкин:
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон “Вашингтон Пост”га берган интервьюсида шундай дейди:
-Биз ваҳҳобийликка совуқ уруш даврида (мусулмонларнинг душманлари бўлган) иттифоқдошларимиз талаби билан ёйдик.
Кўринг, ваҳҳобийлик ёйилишидан кимлар манфаатдор?
Ёйганлар ҳам кимларнинг талаби билан ёйган?
Ҳомийлик қилиб, моддий ёрдам берганлар ҳам кимларнинг талаби билан ёрдам берган?
Шу уч саволга жавоб топган киши асл ҳақиқатдан бохабар бўлади.
Душманинг ичинда бўлса, додингни кимга ҳам айтардинг...
Давоми бор...

Кейинги мақоламизда фиқҳга ва тасаввуфга бўлган душманликлар ҳақида ёзамиз.

© Ustoz Muhammad Odil Hamid

@shafoatuz


#Янги_мавиъза

1. Намознинг ҳикмати.
2. Оилангизни жаҳаннамдан сақланг!
3. Фарзандларимиз Аллоҳ ва Росулига ошиқ бӯлсин.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Уйқудан турганда айтиладиган зикр:

(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ، رَبِّ اغْفِرْ لِي).

«Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз (Зот)дир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. Аллоҳ покдир. Ҳамд Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкроқдир. Ҳаракат ҳам, қудрат ҳам ёлғиз, Олий ва Улуғ Аллоҳ (мадади) биландир. Парвардигоро, мени мағфират қил». Ким шундай деса, мағфират қилинади. Дуо қилса, ижобат бўлади. Агар туриб таҳорат олиб намоз ўқиса, намози қабул бўлади. (Бухорий ва Ибн Можа ривояти).

@shafoatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Сўфинақш бўлдинг

Хабибуллоҳ хожи домла

Аҳмад Яссавий (роҳимаҳуллоҳ)

https://t.me/shafoatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума муборак!

https://t.me/shafoatuz


Намоз вақтлари:
29.10.2021й
ЖУМА.
РОБИЪУЛ АВВАЛ — 22

@shafoatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/shafoatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/shafoatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/shafoatuz


ШАЙХНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШОГИРДИГА АЙЛАНГАН ЎҒРИ...

Айтишларича, бир марта уйига ўғри кирганини кўриб, Шайх Аҳмад ибн Солиҳ аш-Шомий унга:
"Ўғлим, бу мол-мулкни олма, чунки менга ишониб омонат топширилган, олсанг фалон-фалон нарсаларни ол, улар менинг шахсий мулким", деган экан.
Ўғри шайх уни танимади деб гумон қилиб, мулкнинг бир қисмини олиб кетди.
Эртаси куни шайх ўғрининг уйига бориб яна бир оз маблағ бергандан сўнг, ундан кечирим сўраб, агар у камбағалларга етарлича ғамхўрлик қилганида, уларнинг ўғирлик қилишга мажбур бўлмас эди, деган экан. Кейинчалик, бу ўғри тавба қилиб, шайхнинг энг илғор шогирдларидан бирига айланди.

(Шайх Аҳмад аш-Шомий 1993 йилда вафот этган)


@shafoatuz




#Туркум #суҳбат

Руҳий тарбия

• Ғурур

⏰ 12:31 дақиқа

©️Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz

Telegram | You Tube | Instagram


"Жимликни изоҳлашдан ҳам кўра оғирроқ иш йўқ. У эҳтиром ё таҳқирлаш, муҳаббат ё нафрат, розилик ё норозилик, эътибор ё бепарволик бўлиши мумкин".

@shafoatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ислом — тарбиянинг булоғи!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz




#Янги_мавъиза

1.Аёл—омонатдир.
2.Никоҳнинг ҳикматлари
3.Фарзанд тарбияси

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz


Устозимизнинг янги мавъизаларидан бирини тез орада аудио тарзида жойлаймиз.

@shafoatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Уйқудан турганда айтиладиган зикр:

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وإِلَيْهِ النُّشُوْرُ

Яъни: "Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!" (Бухорий ва Муслим ривояти).

@shafoatuz


قال الحسن البصري رحمه الله تعالى:
من علامة اعراض الله عن العبد ان يجعل شغله فيما لا يعنيه
Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Аллоҳ таъолонинг бандадан юз ўгирганининг белгиси, уни беҳуда ишларга машғул қилиб қўйишидир.

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•

@shafoatuz

Показано 20 последних публикаций.

1 506

подписчиков
Статистика канала