Хоразм вилоятида Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда
Аввал хабар берилганидек, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб туришибди.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Урганч туманида жойлашган асфальт-бетон ишлаб чиқариш цехи ҳамда ушбу цех қошидаги асфальт синов лабораториясига ташриф буюриб, цех ва лаборатория фаолияти билан яқиндан танишишди.
Ўрганиш давомида ишлаб чиқилаётган асфальтнинг сифати текширилди. Лаборатория мутахассислари томонидан асфальт-бетон қопламасининг мустаҳкамлиги, зичлиги ва бошқа техник кўрсаткичлари ўрганилди.
Қўмита раиси К.Бурханов соҳада учраётган муаммолар билан яқиндан танишди ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини берди.
Жумладан, асфальт-бетон ишлаб чиқариш ва йўл қурилиш жараёнларини янада такомиллаштириш, стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш ва назоратни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳи аъзоларининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.