Mudofaa va xavfsizlik masalalari qo'mitasi | Rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Qo'mitaning telegram tarmog'idagi rasmiy sahifasi.
Veb-sayt: http://senat.uz/oz
Murojaat va taklif uchun: http://murojaat.senat.uz/uz
Qo'mita haqida qo'shimcha ma'lumot: https://senat.uz/oz/committees/category/mudofaa-va-xavfsizlik-masalalari-qomitasi/

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Олий Мажлис Сенати қўмиталарига раҳбарлар сайланди:

➖ Кутбидин Бурханов Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

➖ Эркин Гадоев Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

➖ Абдулхаким Эшмуратов
Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Бахром Абдуллаев Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Орзигул Қозихонова Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;

➖ Анвар Туйчиев Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозими вакант қолмоқда


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Senatning yangi tarkibdagi birinchi majlisi o`tkazildi
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёев принял участие на первом пленарном заседании Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан
#19nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди.

"Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлаган.

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитаси Сизларни муборакбод этади!
Тинчлигимиз абадий бўлсин, байроғимиз доимо мағрур ҳилпирасин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жорий йил 17-25 октябрь кунлари мамлакатимизда "Ўзбекистонда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги" доирасида тадбирлар ўтказилди.
Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев раҳбарлигида сенаторлар ҳам иштирок этишди
.
__________

Неделя глобального сотрудничества и культурного наследия Узбекистана


В этом выпуске Focus мы говорим о неделе международных инициатив в Ташкенте, в рамках которой лидеры обсудили экотуризм, устойчивое развитие и культуру в разрезе глобализации.
Узбекистан пригласил мировых экспертов, политиков и представителей различных организации в Ташкент на неделю дискуссий по вопросам сотрудничества и устойчивого развития.
Первый заместитель председателя Сената Садык Сафоев подчеркнул, что Узбекистан стремится вовлечь мир в свои реформаторские инициативы и решить общие проблемы.
Иностранные инвестиции и устойчивый туризм стали ключевыми темами, поскольку Узбекистан стремится достичь уровня дохода выше среднего к 2030 году.
Мероприятия, посвящённые культурному наследию, в том числе выставки, раскрывающие тему исламской цивилизации, подчеркнули стремление Узбекистана сохранить свою богатую историю для будущих поколений.


Академик Бўрибой Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида шарқшунос олим, академик Бўрибой Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, олий таълим муассасалари раҳбар ва ректорлари ҳамда бир қатор давлат ҳамда фан арбоблари, академиклар ва олимлар иштирок этишди.
Кириш сўзида Бўрибой Ахмедовнинг Ўзбекистон тарихига улкан ҳисса қўшгани, катта муваффақиятларга эришгани, беқиёс хизматларини нафақат мамлакатимизда, балки қардош қўшни республикаларда ҳам қадрланиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда сўзга чиққан Қўмита Раиси К.Бурханов томонидан Б.Ахмедовнинг илмий фаолияти ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишда қўшган ҳиссаси мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этганини эътироф этди
Бундан ташқари, тадбирда сўзга чиққанлар академикнинг илмий изланишлари Ўрта Осиё халқларининг 10-19-асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи, Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби муҳим йўналишларга қаратилганига урғу беришди.
Академик томонидан Амир Темур даврига оид яратилган асарлари инглиз, француз, рус ва бошқа хорижий тилларда босилганлиги айтиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари академик Б.Ахмедов ҳаёти ва фаолияти Ўзбекистон тарихига муҳим ҳисса қўшганини таъкидлашди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev Ar-Riyod shahrida navbatdan tashqari Arab-islom sammitida ishtirok etdi
#11nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Жорий йил 11-12 ноябрь кунлари Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, Қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, туман ҳокимлиги мутасадди раҳбар ходимлари, “Маҳалла еттилиги” ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда Избоскан туманининг “Гудур” ва “Тошлоқ” маҳаллаларида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ўрганилди.
Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ҳудудларда куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш ишлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида мурожаатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, ҳокимликнинг мутасадди раҳбар ходимларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари, Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.
Бугунги кунда касаба уюшмалари турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмин-эркин ишлашлари, соғлиғини тиклашлари учун ҳам моддий ҳам маънавий кўмак беришга қодир муҳим институт сифатида жамиятнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этаман!
Хонадонингизга тинчлик, файзу барака, ўзингиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик тилайман. Масъулиятли ва шарафли ишларингизда янги ютуқлар доим ёр бўлсин!

Ҳурмат билан,
Мудофаа ва хавфсизлик
масалалари қўмитаси раиси
К. Бурханов




Репост из: IIV | Rasmiy kanal
“Jahon kriminologiyasining ilgʻor tajribalari” mavzusidagi I xalqaro forumning tantanali ochilish marosimi boʻlib oʻtdi

▶️
Batafsil
———
“Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари” мавзусидаги I халқаро форумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

▶️ Батафсил
———
Состоялась церемония открытия 1-го международного форума «Лучшие практики мировой криминологии»

▶️ Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV






Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maxsus reportaj | «Jahon kriminalogiyasining ilg'or tajribalari» mavzusidagi birinchi xalqaro forum
#29oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Poytaxtimizda «Jahon kriminologiyasining ilg‘or tajribalari» mavzusidagi I xalqaro forumi bo‘lib o‘tdi
#29oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
#24oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли Ички ишлар тизими ходимлари!
Муҳтарам фахрийлар!


Сизни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.
Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида том маънодаги халқчил тизимга айланиб бораётган ички ишлар органлари эришаётган ютуқлар барчамизга мамнуният бахш этмоқда.
Энг муҳими, фуқаролар ички ишлар органлари, уларнинг ҳар бир фидойи ходими тимсолида ўзининг ишончли ҳимоячисини, ҳар қандай шароитда ҳам мустаҳкам таянчини кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан яна бир бор қутлаб, Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, халқ тинчлиги ва юрт равнақи йўлидаги машаққатли ишларда зафарлар тилайман.

Ҳурмат билан,
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик
масалалари қўмитаси раиси
К.Бурханов

Показано 17 последних публикаций.