Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Хоразм вилоятида сифатсиз йўл қуришнинг олдини олиш борасида парламент назоратини кучайтириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг февраль ойида сифатсиз йўл қуришнинг олдини олиш борасида парламент назоратини кучайтириш мақсадида Хоразм вилоятида маҳаллий йўлларнинг аҳволини Автомобиль йўллар қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва таҳлил қилиш белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йил 13 февраль куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигида, Қўмита котибияти мудири У.Джураев, Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Назаров ҳамда Ишчи гуруҳи аъзолари Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб туришибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хива шаҳри темир йўл вокзали ҳудудида Хива компрессор станцияси автомобиль йўлининг 3 километрни боғловчи ер ости автомобиль йўл ўтказгичини қурилиш жараёни билан яқиндан танишишди.
Ўрганишда Қўмита раиси К.Бурханов масъулларга лойиҳа юзасидан тегишли тавсияларни берди.
Ишчи гуруҳи аъзоларининг Хоразм вилоятида ўрганишлари давом этмоқда.