Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз ватандошлар!
Жонажон диёримизга янги – 2025 йил кириб келмоқда.
Мана шу шукуҳли дамларда дуогўй отахон ва онахонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, барча соҳа ва тармоқлар вакилларини, шижоатли ёшларимизни, чет эллардаги қадрли ватандошларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
2024 йил эл-юртимиз учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда.
Жаҳонда кечаётган ғоят мураккаб ва оғир синовларга қарамасдан, Ўзбекистон жорий йилда ҳам ўзининг эзгу мақсадлари йўлидаги улкан довонларни забт этди.
Бу эса, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашдек юксак ғоя билан олиб борилган сиёсатнинг нақадар тўғри ва ҳаётий эканидан далолатдир.
Қадрли ватандошлар!
Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Мудофаа ва хавфсизлик
масалалари қўмитаси раиси
К. Бурханов