Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди.
"Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.
Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлаган.
Азиз юртдошлар!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитаси Сизларни муборакбод этади!
Тинчлигимиз абадий бўлсин, байроғимиз доимо мағрур ҳилпирасин!