Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари, Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.
Бугунги кунда касаба уюшмалари турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмин-эркин ишлашлари, соғлиғини тиклашлари учун ҳам моддий ҳам маънавий кўмак беришга қодир муҳим институт сифатида жамиятнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этаман!
Хонадонингизга тинчлик, файзу барака, ўзингиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик тилайман. Масъулиятли ва шарафли ишларингизда янги ютуқлар доим ёр бўлсин!
Ҳурмат билан,
Мудофаа ва хавфсизлик
масалалари қўмитаси раиси
К. Бурханов