Мактаб ремонтига битта сигарет пули жалка
Танишим телефон қилди. Қариндошининг уч боласи бор экан. Уч боласининг ҳар бири учун 35 минг сўмдан мактаб ремонтига пул сўрашяпти экан. Учови учун 105 минг оғирлик қилибди хуллас.
“Шу қонунийми?” деган саволни кўндаланг қўйяпти. Қонуний эмас албатта. Лекин ҳаётингиздаги ҳар бир ҳаракатни қонуний олиб бораётганмидингизмики энди ўқитувчини қийнасангиз?
“Битта бола учун тўлов битта тушлик ёки битта сигарет пули ҳам эмас экан. Болалар шўх, синфхоналар тез ёмон бўлади. Шу ўзининг боласи таъмирли хонада ўқиса яхшику” деб муросага ундадим.
“Сиз нима деяпсиз, директор шу йиғилган пулнинг ортидан машина олибди”, – деди ҳайратга солиб.
“Ўзингиз ўйлаб кўринг, синфдан 30 бола бўлса, нари борса 1 млн пул йиғилади. Бу пулга уйингизнинг неча квадрат жойини ремонт қила оласиз? Яна бундан ошириб ким ҳам мошина оларди?” – деб тушунтирган бўлдим. Тушунди!
Албатта, боласи тоза-озода синфларда ўқишини ҳамма ҳам хоҳлайди. Шу билан бирга яхши таъмирни сақлаб/янгилаб туриш ҳам ўзига яраша харажат талаб қилишини унутмаслигимиз шарт. Буни ҳам тўлиқ давлатга юклашнинг ёмон томонлари бор: мулкка муносабат кескин ёмонлашади, ажратилган пуллардан ўғрилик кўпаяди, катта эҳтимол билан сифат кўпчиликни қониқтирмайди...
Тўғри, йиғимлар ёмон. Ким учундир оғир ҳам. Лекин битта чойхонада бундан кўп сарфлаётганларни, тўйда жилпанглаган раққосанинг устидан пул сочаётган эркакларни, битта соч турмагига фалон юз минг берадиган аёлларнию туппа-тузук юриб турган машинасига бир неча миллионга қўшимча безаклар ўрнатаётган олифталарни, ана шундан кейин мактабдан арзимас пулларни қизғонаётганларни, ўқитувчилар билан тортишиб, боласини изза қилаётган ота-оналарни тушунмай ўтиб кетаман!
P.S.: Дарров ақлтошни ёқволиб “Мактабда пул йиғиш ноқонуний, таълим бепул...” деб ваъз ўқийдиганлар! Сизга конкрет савол – синфхона таъмири учун қайси манбадан маблағ олиниши лозим ва у механизм ишлайдими? Ишламас экан, аламингизни нега бечора ўқитувчидан оласиз?
Аброр Зоҳидов
@konspektor