Конспект


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчангизга Рамазоннинг 6-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, Рамазон кунларига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! Ушбу кунда Аллоҳдан Сиз, Ота-Онангиз ва барча яқинларингизга мағфират қилишини сўрайман! Рамазон кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Кунимиз эзгу амалларимиз ила файзу барокатли ўтсин!! Тутган рўзаларингиз Аллоҳ даргохида қабул бўлсин!

@konspektor


Таҳажжуд нима дегани?

— Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..

Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди.

Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.

Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ

@konspektor

18k 0 648 401

Ғийбат – узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

@konspektor


Тез-тез эҳсон қилиб туринг

Жуда оз бўлса ҳам, кунига эхсон қилишни одат қилинг. Чунки эхсон:

• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

@konspektor


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калиманинг чин дилдан айтинг
Парвардигор бўлсин мададкор.
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...


Айтишларича, эрта тонгдаги ҳар қандай ният амалга ошар экан...

Роббим розилиги учун рўза тутган барча ахли мусулмон рўзасини даргохида қабул қилсин, ғамимизни аритиб, гуноҳларимизни мағфират қилсин.
Қилаётган ибодатларимиздан ўзи рози бўлиб, Райёнида хуш қилсин.

Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!

@konspektor


Рамазонда ифторга чақирган поп...
(ниҳоятда ибратли воқеа)

Германияда Рамазон ойида поп уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларни ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул этмадилар, баъзилари попни ҳафа қилмаслик учун даъватни қабул этдилар.

Ифтор вақти меҳмонларни поп қўлида Қуръони Карим билан кутиб олади, меҳмонларнинг ёнига келиб:
- Мен Қуръон эшитишдан катта завқ оламан, бирингиз ўқисангиз, мен тингласам, - деди.

Поп Қуръони Каримни стол устига қўйиб ошхона томон юрди. Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир-бирига умид билан боқарди, аммо ҳеч ким Қуръон ўқишни билмас эди. Ораларидан бири:
- Эй, ичимизда биронтамиз "Фотиҳа"ни билармиз, Қуръонни очиб, "Фотиҳа"ни ёддан ўқийверсин, поп қаердан биларди буни, - деди.

Улардан бири Қуръонни ўртасидан очиб, Фотиҳани ўқий бошлади. Шу аснода поп хонага кираркан, қараса Қуръон ўқиш бошланибди, кўрдики китобнинг ўртасидан очилган, яқин келиб:
- Бир дақиқа, сен Қурон ўқимаяпсан, чунки ўқиётганинг у сура Қуръоннинг бошида, - деди-да, сўзида давом этди. - Аслида мен сизларни бу ерга нимага чақирдим, қандайки олти аср адолат-да дунёда ҳукм юритган Усмонлининг неваралари бугун бизга хизматкор ҳолига тушди, саволи қийнар эди, саволимга жавобни сизлардан олдим, раҳмат. Сизнинг аждодингиз Усмонли динига мустаҳкам боғлиқлигидан дунёга ҳукмдор бўлди. Сизлар эса Қурондан ўзоқлашдингиз ва бугун хизматкор ҳолига тушдингиз...

@konspektor


ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан.

@konspektor


Жамики рўзадор ака-укаларим номидан!

РЎЗАМИЗНИНГ ЯРМИ СИЗНИКИ!

Азиз мунис ва камтарин ўзбегим аёлларига.

Дунёнинг хаёю-шарми сизники!
Ширинлик ва ҳамда гарми сизники!
Ўзбегим аёли, унутманг асло:
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг,
Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг,
Уйғотасиз, ялиниб... бизларни, қаранг...
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар,
Сизсиз қуриб битар экин-у, ерлар,
Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз,
Газ йўқ ўчоғингиз... тутун ютяпсиз,
Ҳамон келажакдан умид... кутяпсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Қўлингиз косов-у, сочлар-супурги,
Эгнизда-кўйлаклар... бир йил бурунги,
Сизга бас, овсинлар жонли гурунги:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Аслида Аллоҳнинг раҳмати - Сизсиз!
Бирингиз - қайнона, келинсиз-қизсиз!
Билмадим аҳвол не бўларди, Сизсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Бу ҳақда ёзгандим... яна қайтаман,
Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман,
Кимгадир ёқмаса... баланд айтаман:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!


Қобилжон Исақов "Имом Аъзам" жоме масжиди

@konspektor


🇺🇿🇸🇦 Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбекистонлик усталар асос солган фабрикада ишлаб чиқаришини билармидингиз?

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам борлигиничи?👇


РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

- Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.

- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси 3-оят.

- Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар. Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

- Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи ҳолини тарк қилинг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир: «Бас, Аллоҳга қочинглар...» Зориёт сураси, 50-оят.

@konspektor


Аёл киши Рамазонда:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

@konspektor


Антиқа саҳоват

- Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё

@konspektor


Раййон эшиги

Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.

@konspektor


БИЛАСИЗМИ?

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.

Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари. Бу шартлар тўртта:

1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.

2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3. Балоғатга етганлик. Балоғатга етмаган болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

4. Рўзанинг фарзлигини билиш.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар. Бу шартлар иккита:

1. Беморликдан ҳоли бўлиш. Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда қазосини тутиб берадилар.

2. Муқим бўлмоқ. Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарти – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари. Бу шарт учта:

1. Ният. Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди.

2. Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўла туриб, тутилган рўза ҳам рўза бўлмайди.

3. Рўзани бузадиган нарсалардан холи бўлиш.

Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарсалариз бўлса, рўза қолмайди. Ўрнига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.

@konspektor


Қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

1. Касал киши. Касал кишига рўза тутмасликка рухсат этилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир” (Бақара, 185).

Киши рўза тутиш сабабли касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг секинлаши ёки бирор аъзосига талаф етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин.

Касал киши касалидан тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган кунларининг рўзасини қазо қилиб тутиб беради.

2. Сафардаги киши. Сафардан мурод – намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофани кўзлаб чиқишдир. Мусофир агар рўза тутиши машаққат бўлмаса, рўза тутгани яхши. Киши агар сафарга тонг отгандан сўнг чиқса, ўша куни оғзини очмаслиги керак.

Мусофир сафарда тутмаган кунлари рўзасини кейин тутиб беради.

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиш ўзи ёки боласига зарар етказишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган.

4. Кекса кишилар. Бунга кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.

5. Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.

6. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

Якинларингизга улашинг!

@konspektor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Буюк мусобақа

Мусулмонлар катта мусобақани бошламоқдалар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақадир! Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур. (Зориёт сураси, 55 оят).

@konspektor

32k 1 379 178

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – деб сўрайдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.

Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

@konspektor


Рўза 4 хил бўлади

1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик яъни кўнгилда Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний

@konspektor


Рамазонни ўзаро меҳр - оқибат, самимият, бағрикенлик ва кечиримлилик ила ўтказайлик.

- Яхши кўрган яқин инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

- Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

- Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

- Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

- Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

- Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий

@konspektor


Рамазон ойидаги ўғрилардан эҳтиёт бўлинг.

Рамазон ойидаги ўғрилар сизнинг мол-мулкингизни эмас, сиз учун энг қимматли бўлган вақтингизни ўғирлайдилар. Натижада, саноқли кунлардан иборат бўлган Рамазон ойини бефойда ўтказиб, ҳеч қандай савоб топмай қоласиз.

Рамазон ойидаги ўғрилар;

Биринчиси, телевизор. Кунингизни телевизор қаршисида ўтказиб, бефойда сериалларни томоша қилиб вақтингизни зое қилманг.

Иккинчиси, телефон. Узоқ вақт кимлар биландир керак-нокерак гапларни гаплашиб, уни орасида ғийбат, бўҳтон, ёлғон-яшиқ гапларни ҳам аралаштириб рўзангизни савобини кетказиб қўйманг.

Учинчиси, ижтимоий тармоқлар. Агар улардан Аллоҳни розилигига сабаб бўладиган мақсадларда фойдаланмасангиз, уни ҳам йиғиштириб қўйинг. Чунки, вақтнинг энг катта ўғриси ижтимоий тармоқлардир.

Тўртинчиси, Аллоҳнинг зикридан холи бўлган турли хилдаги ўтиришлар, йиғилишлар ҳам Рамазондаги қимматли вақтнинг ўғриси ҳисобланади.

Рамазон ойидаги саноқли кунларимизни ўғриларга бериб қўймайлик.

@konspektor

Показано 20 последних публикаций.