РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
Cанэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармаси Ўзбекистон тумани бўлимига 2024 йил 6 ноябрь куни соат 11:30ларда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилганлиги юзасидан хабарнома берилган.
Ушбу хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилди.
Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 2024 йил 5 ноябрь куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани "Яйпанбозорбош" МФЙ, Ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган фастфут маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг "Оқтепа" МФЙ, "Туркистон" кўчасида фаолият олиб бораётган “OQTEPA MINI FOOD” номли фастфут маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши” ташхиси билан бўлимга ётқизилди. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Санэпидқўмита
Ахборот хизмати
Telegram| Instagram| Facebook| YouTube