ТОЖИКИСТОНДА ЙИҒИНГА КИРИШГАН АНДИЖОН ҲАҚИДА
❗️ "Андижон" жамоаси бу мавсум ОФК Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси иштирок этади. Шу боис ушбу жамоанинг январ ойида қиладиган ишлари нафақат "андижонлик" мухлисларга, балким, бутун ўзбек футболи мухлислари учун қизиқ.
Жамоани айни вақтда Леван Арвеладзе, Игор Литовка, Фарҳод Бекмуратов, Марлен Чобанов, Абинур Нуримбет, Вагиз Галиулин, Максим Сарраф каби футболчилар тарк этишди.
Шунингдек, Бубаня ва Маматказин ҳам жамоанинг Тожикистондаги йиғинида қатнашмаётгани айтилмоқда. Фан клубнинг расмий саҳифасида ушбу футболчилар жамоадан кетаётгани ҳам айтилди.
Андижон жамоасига трансферлар ойнаси очилиши олдидан Валижон Раҳимов ва Дониёр Абдуманноповни лимитдан ташқарида рўйхатдан ўтказди. Шунингдек лимит доирасида Олег Зотеев, Искандар Шайқулов, Ислом Машуков ва Мирзод Меҳанович жамоага келишди. "Пахтакор" футболчиси Абубакр Ашуров ҳам айни пайтда "бургутлар" билан эканлиги айтилмоқда.
Демак, Ашуровни ҳам "Андижон"да деб санасак, жамоа олдида 5 та футболчи билан шартнома имзолаш имкони қолмоқда. Янги регламентга кўра, келгуси йили клубларимизга 7 тадан легионер футболчи ўйнатишга рухсат берилиши ҳақида гаплар юрибди. Шунинг учун, "Андижон" яна 3 та легионер билан шартнома имзолаши мумкин. (Бубаняни кетди деб ҳисобласак).
Афсуски, эндиликда ОФК Чемпионлар лигаси савиясида ўйнай оладиган кўплаб футболчиларимиз ёки ўз клублари билан шартномасини узайтиришди, ёки бошқа клубларга ўтиб бўлишди. Хўш, энди жамоа таркиби кимлар билан кучайтирилади, қизиқ масала
@SamvelKarlenovich