Битта савол ҳаёлга кўп келади. Футбол ишқибозлари футбол каналларга обуна бўлишади ва ҳар хил янгиликлардан бохабар бўлиб туришни хоҳлашади. Аммо айнан каналлардаги қайси турдаги постлар одамларга кўпроқ қизиқ?
Обуначилари кўп каналларимиз кўп, кўз тегмасин. Лекин бу каналларнинг кўпчилиги ўйиннинг мағзи - ўйин ичидаги ҳолатлар ҳақида постлар кўп қўймайдигандек кўринади. Ёки менга шундай кўриняптими?
Наздимда, кўп постлар қуйидагича кўригишда:
-Палопчи жамоага палончи ўйинчи ўтяпти ёки ўтди
-А жамоа Б жамоани ютди (ва ушбу ўйин атрофидаги ажиатаж)
-Палончи ўйинчи нархи кўтарилди
-Жамоа биринчи ўринга чиқиб олди, нариги жамоа қуйига тушиб кетяпти
-Ўйиндаги психология, жамоа мураббийи зўр, савлатли сиймоси ила ғалаба қозоняпти (қошини кўтариб қўйса бўлди))
Жамоалар нима ҳисобига ғалаба қозонгани, нега яхши ўйнамаётгани, нега А ўйинчини эмас, Б ўйинчини сотиб олаётгани, нима асосга кўра айнан шу ўйинчини олаётгани (пулдан ташқари), шунга ўхшаш тахлилий каналлар камдек (Қаҳрамон Асланов канали мустасно лекин улар ҳам асосан европа футболи ҳақида).
Ёки муҳлисларга ўйин ичидаги деталлар муҳиммасми? Фақат рейтинг, ўйиндаги ҳисоблар, ўйинчи трансфер янгиликлари, миш-мишлар кўпроқ қизиқми?
Зеро, футбол ўйини рақамлар (ўйинни баҳолаш учун) ва ўйинчиларнинг ҳаракати асосига қуриладику, бизда кўп постлар эътибор шуларни баҳолаш, тахлил қилиш эмас, ўйин атрофидаги нарсаларга кўпроқ қаратиладигандек кўринади. Тахлилий постлар йўқ эмас аммо жуда кам.
Ёки телеграм каналлар юритаётганда видео мулоқотлар, интервьюлар ҳам уюштириб туришса, обуначиларга кўпроқ ёқадими?
Ҳеч кимни танқид қилаётганимиз йўқ, фақат муҳлисларга қандай маълумотлар қизиқроқ эканлиги ҳақида фикрингизни билмоқчиман.
@SamvelKarlenovich