Юлдуз Усмонова 💐👏
Ҳамроз билан.
Сўзламоқ эрсанг гапингни
Буркама пардоз билан.
Келса ким қошингга боққил
Эътибор,эъзоз билан.
Жисм-у жонинг бирла тингла
Дўст-ёрлар суҳбатин.
Инсон - инсондур ҳамиша
Ҳамфикр,ҳамроз билан.
Тома-тома кўл бўлармиш
Эл аро бордур нақл.
Бир бутун олам яралмиш
Кам-кам-у, оз-оз билан.
Ўз камолингга ўзинг сен
Посбон-у соқчи бўл.
Ҳокисор, хор этма
Улфати носоз билан.
Қолма олтин тоғи бирла
Қол саодат истасанг -
Одамийлик деб аталмиш
Бебаҳо мерос билан.
Йўқ,умр йўли узунмас
Зое кеткурма уни.
Қайдаги нокас,номард
Қайдаги вос-вос билан.
То абад тоғ-у жонингни
Боғла маҳкам роз билан.
То абад тоғ-у жонингни
Боғла маҳкам роз билан.
Ҳамроз билан.
Сўзламоқ эрсанг гапингни
Буркама пардоз билан.
Келса ким қошингга боққил
Эътибор,эъзоз билан.
Жисм-у жонинг бирла тингла
Дўст-ёрлар суҳбатин.
Инсон - инсондур ҳамиша
Ҳамфикр,ҳамроз билан.
Тома-тома кўл бўлармиш
Эл аро бордур нақл.
Бир бутун олам яралмиш
Кам-кам-у, оз-оз билан.
Ўз камолингга ўзинг сен
Посбон-у соқчи бўл.
Ҳокисор, хор этма
Улфати носоз билан.
Қолма олтин тоғи бирла
Қол саодат истасанг -
Одамийлик деб аталмиш
Бебаҳо мерос билан.
Йўқ,умр йўли узунмас
Зое кеткурма уни.
Қайдаги нокас,номард
Қайдаги вос-вос билан.
То абад тоғ-у жонингни
Боғла маҳкам роз билан.
То абад тоғ-у жонингни
Боғла маҳкам роз билан.