ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ
Дунё шундай бўлса-да бир кам,
Яшагаймиз мўъжиза кутиб.
Азиз опа-сингиллар ҳечам,
Ўзингизни қўйманг унутиб.
Рўзғор, дея жони халаксиз,
Мингта ўйдан безовта юрак.
Сиз ҳаммага суянч, тиргаксиз,
Ўзингизга ўзингиз керак!
Юмушлардан тин олмай бир зум,
Толиқдингиз, ғамларни ташланг.
Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир кун,
Аёл бўлиб, ўзни деб яшанг!
Бетоб бўлиб қолсангиз ногоҳ,
Керакмассиз, ҳеч кимга билинг.
Шу ҳолатдан бўлсангиз огоҳ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Эрим, бола-чақам деб яшаб,
Гоҳ бахтлисиз, гоҳи ғурбатда.
Ҳар замонда аёлга ўхшаб,
Ўзингизни севинг албатта!
Аёл бахти рўзғор, оила,
Буни инкор этмаймиз зинҳор.
Имкон излаб, топиб жойини,
Ўзингизга беринг эътибор!
Болангизга кераксиз соғлом,
Ёрингизга гўзал ва хушсўз.
Сиз бор – ҳаёт бўлар бардавом,
Ўзингизни асранг, қоракўз!
Шеърим балки чўзилди хиёл,
Яшанг бахтга шукрона айта.
Ўзингизни авайланг аёл!
Бу дунёга келмайсиз қайта!
🚀Яқинларга Ҳам Улашинг!
❤️ @Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!
Дунё шундай бўлса-да бир кам,
Яшагаймиз мўъжиза кутиб.
Азиз опа-сингиллар ҳечам,
Ўзингизни қўйманг унутиб.
Рўзғор, дея жони халаксиз,
Мингта ўйдан безовта юрак.
Сиз ҳаммага суянч, тиргаксиз,
Ўзингизга ўзингиз керак!
Юмушлардан тин олмай бир зум,
Толиқдингиз, ғамларни ташланг.
Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир кун,
Аёл бўлиб, ўзни деб яшанг!
Бетоб бўлиб қолсангиз ногоҳ,
Керакмассиз, ҳеч кимга билинг.
Шу ҳолатдан бўлсангиз огоҳ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Эрим, бола-чақам деб яшаб,
Гоҳ бахтлисиз, гоҳи ғурбатда.
Ҳар замонда аёлга ўхшаб,
Ўзингизни севинг албатта!
Аёл бахти рўзғор, оила,
Буни инкор этмаймиз зинҳор.
Имкон излаб, топиб жойини,
Ўзингизга беринг эътибор!
Болангизга кераксиз соғлом,
Ёрингизга гўзал ва хушсўз.
Сиз бор – ҳаёт бўлар бардавом,
Ўзингизни асранг, қоракўз!
Шеърим балки чўзилди хиёл,
Яшанг бахтга шукрона айта.
Ўзингизни авайланг аёл!
Бу дунёга келмайсиз қайта!
🚀Яқинларга Ҳам Улашинг!
❤️ @Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!