Бефарқликнинг қиммат тўлови
Бугуннинг ўзида ижтимоий тармоқларда вояга етмаган фуқаролар томонидан содир этилган иккита ЙТҲ ҳақида хабар ўқидим. Бирида ЙПХ ходими, иккинчисида пиёда уриб кетилган ва ҳар иккиси ўлим билан тугаган.
Охирги пайтда ижтимоий тармоқларда ўзининг “шумахерлиги” ёки иномарка машинаси билан мақтаниш урфга айланди. Бир нечта супермия-блогер тезликни оширгани учун жамоатчилик нафратига дучор ҳам бўлди. Аммо баъзи ёшларимиз бундан хулоса чиқармаяпти. Фожеалар қамрови ва частотаси ошиб бораётгани буни тасдиқлайди.
Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотда Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда ёш ҳайдовчилар иштирокидаги авариялар оқибатида 5000га яқин одам ҳалок бўлган ёки оғир жароҳат олган.
18 ёшдан 26 ёшгача бўлган 1000 нафар ҳайдовчи орасида ўтказилган сўровномада уларнинг аксарияти автомобилни бошқариш вақтида фото ёки видео суратга олиш (сўралганларнинг 1/3 қисми), шериклари билан пойга ўйнаш ёки матнли хабарлар юбориш (ҳар олтинчи иштирокчи) каби хавфли ишларни қилганини тан олган.
Қизиқ, биздаги вазият қандай? Ва қачонгача шундай давом этади? Умуман, фақат бугун билан яшашдан тўхтаб, оммага етказаётган, хатти-ҳаракатларимиз орқали тарғиб қилаётган ғояларимизнинг оқибати ҳақида ўйлаш вақти келмадими?
@safarblog