Нега озгандан кейин вазнни меъёрда ушлаш қийин? Мутахассислар жавоби
Кўпчилик озишдан кейин вазннинг тезда қайтиши билан боғлиқ муаммога дуч келган. Олимлар бунинг сабабини топишди: ёғ тўқимаси семизликни «эслаб қолади» ва ўзгаришларга қаршилик қилади.
Тадқиқотда аниқланишича,
- Ортиқча вазни бор одамлардаги ёғ ҳужайралари ўзгариб, озуқа моддаларини тезроқ тўплай бошлайди ва бу вазн йиғиш жараёнини тезлаштиради.
- Сабаб — генлар ва моддалар алмашинувига таъсир қилувчи эпигенетик ўзгаришлар.
Сичқонларда ўтказилган тажриба тасдиқлади: собиқ «дўмбоқлар» ёғли парҳезда ортиқча вазни бўлмаганларга қараганда тезроқ семиради.
👩🔬 Профессор Фердинанд фон Мейенн буни шундай изоҳлади: "Ҳужайралар аввалги ҳолатга қайтишга уринади. Бу парҳезлар тугагач, вазн нега қайтишини тушунтиради.
💡Яхши янгилик шундаки, узоқ вақт давомида нормал вазн ушлаб турилса, ёғ "хотираси" сўниши мумкин. Бунинг учун парҳез эмас, ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.
📖 Манба «Nature».
@safarblog