Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда контрабанда тамаки маҳсулотларининг катта партияси қўлга тушибди. Давлатобод ва Янгиқўрғон туманларида жами 8 минг қути, шунингдек, Наманган шаҳрида қиймати 175 миллион сўмга яқин 11 минг 650 қути турли хил тамаки маҳсулотлари қўлга олинган.
Булар ҳаммаси эмас, шу йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоятда жами 48та шундай ҳолат аниқланиб, 2 миллиард 598 миллион сўмдан зиёд, 219598 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланган.
Шунча рейдларга қарамай бунақа катта рақамлар қаердан чиқиб келаётганига хайрон қоласан киши. Ё чегараларда “кўрмай қолишяпти”, ёки бу контрабандачиларни духи шунчалик баландки, қўлга тушишдан ҳам кўрқишмайди.
Эҳтимол, уларни бу йўлдан қайтариш учун фақат жарима ва жазолар камлик қилаётгандир. Ундан кейин, шу қўлга олинган ноқонуний тамаки маҳсулотлари қаерда сақланади ўзи? Ҳаммасини йўқ қилишяптимикин ишқилиб? Ёки яна айланиб бозорларга чиқариляптими? Иложи бўлса, шуларни ёқиш жараёнини ҳам халққа кўрсатиш керак, ҳар хил хулосаларнинг олдини олиш учун. Тағин билмадим.
@safarblog