⚡️Дўстлик туманидаги тендерда рақиблар ўзаро "ўйин" кўрсатди
Дўстлик туманида ўтказилган тендерда тил бириктириш ҳолати кузатилгани айтилмоқда.
Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси 104 млн сўмлик кўчат хариди бўйича тендер ўтказган. Энг паст таклиф 103,7 млн сўм бўлиб, ғолиблик "Sardor Hamkor 555" МЧЖга насиб этган.
Бироқ, тендер иштирокчилари ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлиши мумкинлиги аниқланган. Яъни, бир-бирига рақиб бўлиб қатнашган учта компания бир хил манзилда рўйхатдан ўтган ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ шахслар эканлиги маълум бўлган.
Яъни:
— "Smart Bizness 222" раҳбари Шахарбоев Темурбой айни вақтда "Tex Shop 777" МЧЖнинг ҳам 66,6% улушига эга эканлиги аниқланган.
— Қолган 33,4% улуш эса "Sardor Hamkor 555" раҳбари Абдуқосимов Сардорга тегишли.
— "Sardor Hamkor 555" ҳам худди шу манзилда жойлашган.
Бу ҳолат тендерда ҳақиқий рақобат бўлмагани, ғолиб олдиндан аниқланган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотмоқда. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тендер қонунчилигига зид ҳолат аниқланиши мумкин.
Эътиборли жиҳати шундаки, тендерда иштирок этган "рақиб" компаниялар бир хил манзилда рўйхатдан ўтгани ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ экани мутасаддиларнинг диққатини тортмаганми?
Ёки бундан яхши хабардор бўлган ҳолда, била туриб кўз юмилганми? Агар ҳокимият бу ҳолатга аниқ ва кескин муносабат билдирмаса, тендерлар шаффоф ўтаётгани ҳақидаги даъволар фақат қоғозлардаги гап бўлиб қолаверади.
Мутасаддилардан расмий муносабат кутамиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor