Rost24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Россиядан уй сотиб олаётган ўзбекистонликлар сони ортмоқда

Маълум қилинишича, харидларнинг 70 фоизи инвестициявий характерга эга эмас, балки яқин 1—5 йил ичида яшаш учун мўлжалланган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2127

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Ўзбекконцерт"га директор тайинланди

Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори Эрданов Санжар Собирович эса лавозимидан озод этилди. У 2023 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Ушбу ташкилот фаолиятига доир маълумотларни камдан кам эшитамиз. Дуч келганимиз ҳам тайинлов ва лавозимидан озод қилиш юзасидан бўлади. Одилжон Абдуқаҳҳоров директор бўлганидан кейин эндиликда фаоллик кузатилар. Аммо Одилжон Абдуқаҳҳоров бу лавозим янги эмас. У 2017—2020 йилларда ҳам Ўзбекконцертга раҳбарлик қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Дўстлик туманидаги тендерда рақиблар ўзаро "ўйин" кўрсатди

Дўстлик туманида ўтказилган тендерда тил бириктириш ҳолати кузатилгани айтилмоқда.

Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси 104 млн сўмлик кўчат хариди бўйича тендер ўтказган. Энг паст таклиф 103,7 млн сўм бўлиб, ғолиблик "Sardor Hamkor 555" МЧЖга насиб этган.
Бироқ, тендер иштирокчилари ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлиши мумкинлиги аниқланган. Яъни, бир-бирига рақиб бўлиб қатнашган учта компания бир хил манзилда рўйхатдан ўтган ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ шахслар эканлиги маълум бўлган.

Яъни:
— "Smart Bizness 222" раҳбари Шахарбоев Темурбой айни вақтда "Tex Shop 777" МЧЖнинг ҳам 66,6% улушига эга эканлиги аниқланган.
— Қолган 33,4% улуш эса "Sardor Hamkor 555" раҳбари Абдуқосимов Сардорга тегишли.
— "Sardor Hamkor 555" ҳам худди шу манзилда жойлашган.

Бу ҳолат тендерда ҳақиқий рақобат бўлмагани, ғолиб олдиндан аниқланган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотмоқда. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тендер қонунчилигига зид ҳолат аниқланиши мумкин.

Эътиборли жиҳати шундаки, тендерда иштирок этган "рақиб" компаниялар бир хил манзилда рўйхатдан ўтгани ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ экани мутасаддиларнинг диққатини тортмаганми?

Ёки бундан яхши хабардор бўлган ҳолда, била туриб кўз юмилганми? Агар ҳокимият бу ҳолатга аниқ ва кескин муносабат билдирмаса, тендерлар шаффоф ўтаётгани ҳақидаги даъволар фақат қоғозлардаги гап бўлиб қолаверади.


Мутасаддилардан расмий муносабат кутамиз.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Янгийўлда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Янгийўл-агростар” компаниясининг томорқачилик мактабида аҳолининг томорқа ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказди. 

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2126

Реклама ҳуқуқи асосида

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Навоийдаги портлашда қурбон бор, ўндан ортиқ киши жабрланган

Аввалроқ Навоий вилоятида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 11 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳати олган.

Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, терговга қадар суриштирув ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётганлар жазоланади

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётган қоидабузар фуқароларга нисбатан чоралар кўрилаётгани маълум қилинди. Ҳокимлик аҳолини бу турдаги тартибсизликдан сақланиши юзасидан огоҳлантирди.

Хабарга кўра, шаҳарликлар мурожаатлари диққат билан тингланиб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Бу турдаги қоидабузарлик учун амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ қўйилиши мумкин

Гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчиларнинг суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистондан чиқиб кетишини вақтинча чеклаш таклифи киритилди.

Ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Миллий тикланиш партияси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 4 йилда жиноят содир қилиб, тергов ва судлардан яширинган 40 мингга яқин шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган ва уларнинг қарийб 45 фоизи Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Навоийда портлаш содир бўлди

Бугун, 11 март куни Навоий вилоятида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса соат 14:10 да Навоий шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-сехи лабораториясида юзага келган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Вазирлик томонидан қўшимча тафсилотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Шуҳрат Қурбонов Миллий банклараро процессинг маркази раҳбарлигидан кетди

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humo) раҳбари Шуҳрат Қурбонов лавозимидан кетди.

Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, Шуҳрат Қурбонов 2025 йил 6 март куни ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилган. Унинг ўрнига 7 март куни Алексей Максимов тайинланган.

Алексей Максимов тайинловга қадар Octobank АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, 2018 йил сентябрь ойида президент қарори билан ташкил этилган Миллий банклараро процессинг маркази мамлакатда рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш мақсадида ишга туширилган эди. Шуҳрат Қурбонов мазкур марказга ташкил этилганидан бери раҳбарлик қилиб келган.

Аввалроқ 2025 йил январида Paynet компанияси Humo тўлов тизимини сотиб олганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Беморни қабул қилмаган шифохоналар жазоланадими?

Шу ўринда бир савол туғилади, инсоннинг ижтимоий шароити ва турмуш даражаси унга тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш учун асос бўла оладими?

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2125

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Энди такрорий аукционда 1 нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 мартдаги топшириғига асосан, жорий йил 11 мартдан бошлаб “E-auksion” электрон савдо платформасида қишлоқ хўжалиги ерларини онлайн-аукционга чиқариш бўйича янги тартиб жорий этилади:

—Биринчи аукцион – 5 кун муддатда ўтказилади;
—Агар аукционда ғолиб аниқланмаса, такрорий савдо бир кун муддатда ўтказилади;
—Такрорий савдоларда 1 нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланади;
—Такрорий савдоларда бошланғич нарх 10 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилади.

Маҳаллий ҳокимликлар ўз заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги ерларини аукционга чиқаришда ушбу янги талаб ва тартибларга қатъий амал қилишлари керак бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари бўлмаса, камбағаллик даражаси 16,8 фоизгача ошиши мумкин — Жаҳон банки

Таҳлилларга кўра, Тожикистон ва Қирғизистондан чиққан мигрантларнинг 80% дан ортиғи Россияга боради. Ўзбекистонлик мигрантларнинг 57% Россияда, 15% Қозоғистонда, 10% Украинада ишлайди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2124

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

"Внуково" аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли "Uzbekistan Airways"нинг HY-611 рейси Санкт-Петербургга қўнгани айтилмоқда.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган "ковёр" (гилам) режасига асосан "Внуково" аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, заҳира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилган.

Самолёт муваффақиятли қўниб, барча йўловчилар хавфсиз жойда экани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рост_ҳикматлар

✅Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.


Абу Али ибн Сино

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди

Терроризм доимий глобал таҳдид бўлиб қолмоқда ва 2024 йил терроризм географияси кенгайган. Камида битта террорчилик ҳодисаси содир бўлган давлатлар сони 58 дан 66 тага кўпайди, бу 2018 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2123

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Ўзбекистонда ўта оғир ва оғир турдаги жиноятлар сони ошиб бормоқда

Рақамлар юртимиз бўйлаб ҳар куни камида битта қотиллик, ҳар 2 кунда бир марта номусга тегиш жиноятига доир иш содир қилинаётганини кўрсатмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2122

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️"Нотариус"нинг айрим ваколатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Хабарга кўра, айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзоларини, агар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Прокурор катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

2024 йил жиноят иши қўзғатилган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг доллар талаб қилиб, дастлаб 500 доллар олади. Қолган 2500 долларни Бухоро шаҳрида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат, Урганч шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, шундан 1800 доллари олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Показано 20 последних публикаций.