⚡️ Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди.
Янги қабул қилинган қонунга кўра омбудсман:
— лавозимига 30 ёшдан катта, камида 5 йил Ўзбекистонда яшаган фуқаро сайланиши мумкин.
— 5 йил муддатга сайланади ва бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ лавозимда бўла олмайди.
— Сиёсий партияга аъзолик ваколатлар даврида тўхтатилиши ёки тугатилиши шарт.
— ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғуллана олмайди (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари).
Шунингдек, омбудсманга қонунчилик ташаббуси киритиш ва инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш ваколатлари берилган.
Омбудсман қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— Республика ҳудудида ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортида (такси ва шаҳар транспортидан ташқари) имтиёзли юриш (унинг ёрдамчиси ҳам)
— Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар ҳуқуқлари бузилишига доир шикоятларни кўриб чиқиш ва текширув ўтказиш.
— Қонунчилик ташаббуси тартибида таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor