АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИ ОЛДИДАН.
МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГО
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санго,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санго.
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санго.
Мен қачон дедим: "Вафо қилғил манга", зулм айладинг,
Сен қачон дединг: "Фидо бўлғил манга", бўлдим санго.
Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санго.
Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санго.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санго.
Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санго.
АЛИШЕР НАВОИЙ.