ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...
* * *
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.
* * *
Савдоси, сармояси, мол-дунёси кўп одамнинг имтиҳони ҳам оғир бўлур.
* * *
Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз...
* * *
Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма...
* * *
Қоф тоғи қадар юксакда бўлсанг-да, бир кафанга сиғар даражада кичиксан. Унутма, ҳар нарсанинг ҳисоби бор, қарзингни узгунинг қадар узилурсан...
* * *
Жоҳил киши қараб туриб гулнинг гўзаллигини кўрмас, тиконларига тикилур.
* * *
Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, сўзламас, жимгина оқар ва кетар...
* * *
Адолат недур? Гулни суғормоқдир.
Зулм недур? Тиконларни суғормоқдир.
* * *
Гулнинг гўзаллиги - уруғининг поклигидан, инсоннинг гўзаллиги қалбининг поклигидандир
* * *
Ишқни бийрон сайраётган булбулдан эмас, сассиз-садосиз жон бераётган парвоналардан сўра
* * *
Миллиардлаб бир-бир алоҳида ёғилаётган, минг-минглаб масофада бир-бирини туртмасдан ерга айрў тушаётган қор учқунлари охири охират бўлган дунё йўлларида миллиардлаб инсонлар бир-бирига зарар бермай, халақит қилмай яшашлари, ҳаракат қилишлари мумкинлигини англатади, ахир...
* * *
Ҳеч бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув эртага сени чўктира олади ҳам.
* * *
Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир - япроқларни ёмғирлар ўстиради, гумбурлаган момоқалдироқлар эмас.
* * *
Одамлар сени ўз манфаатлари учун ҳаракат қилдиришни истайди, Аллоҳ эса сен ўз манфаатинг учун ҳаракат қилишингни истайди.
* * *
Тилингни тарбия қилишдан аввал дилингни тарбия қил. Чунки сўз тилга дилдан чиқиб келади.