БАХТИЁР АСАДОВ ХОТИРАСИ ЁД ОЛИНДИ.
Одамлар бўладики, тиригида ўликдир,
Одамлар бўладики, ўлигида тирикдир...
Бухоро журналистикасида тамал тошини қўйганлардан бири таниқли ижодкор Бахтиёр Асадов тиригида ҳам юракларда ҳайкал қўя билди, ўлигида ҳам қалбларда мангудир.
Бугун Абу Али ибн Сино номли вилоят кутубхонасида ташкил этилган "Мудом қалбимизда яшайсиз устоз" хотира тадбирида журналистнинг ҳамкасблари, шогирдлари, оила аъзолари иштирок этди.
1980 йилда иш фаолиятини "Ёш келинчи" ҳозирги "Ёшлар овози" да бошлаган Бахтиёр кейинчалик республика телерадиокомпанияси "Ёшлар" радио каналида, Бухородаги "Бухоро спорти" газетаси, вилоят Телерадиоси, спорт шарҳловчиси вазифаларида маҳорат ила ишлади. Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлимини қатор йиллар бошқариб, юзлаб ёш талантларни шу саҳа сафига қўшди, тарбиялади. Шогирдлари айни дамда унинг ишлари давомчисидир...
-- Аввал оилангда ибрат бўл! Ўғил-қизларингни ортингдан эргаштир,-- дейди машойихлар.
Бу жиҳатдан ҳам Бахтиёр Асадов ибратлидир. Ўғил, қизлари, келинлари, турмуш ўртоғи--бутун оила журналистлар сулоласини ташкил этади.
Таниқли журналист марҳум ўғли--Феруз Асадов, келини Муаттар Асадованинг қизи, ўқувчи Гулруҳнинг хотира кечасида тайёрлаб келган видео дастури ҳаммани йиғлатди.
Демак журналистлар сулоласи неваралар ҳисобига ҳам давом этмоқда...
Хотира кечасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи Шамшод Очилов, "Бухоронома" газетаси бош муҳаррири Шодмон Сулаймонов, журналистлар Махфират Атоева, Саидбурхон Қодиров, Истам Иброҳимов, Меҳрибон Зарипова ва яна кўплар Бахтиёр Асадовнинг одамийлиги, шогирдпарварлиги, самимий, камтаринлиги ҳақида ҳаяжон ила сўзладилар.
Оила аъзолари сўз олиб, ҳақиқий ота, тарбиячи бўла олганлигини фахр ила тилга олдилар...
Бухоронинг забардаст журналисти, устоз Бахтиёр Асадовнинг ҳаёти ва ижоди ҳали кўп ўрганилади, китоблар ёзилади, номи абадийлаштирилади.
Унинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
Махфират АТОЕВА.