#тадбир
Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари М.Ниязов, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Р.Рахмонов, шунингдек, Нукус ҳарбий прокуратураси, ҳарбий қисм ва муассасалар шахсий таркиби иштирок этди.
Таъкидланганидек, шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги замонда ҳуқуқбузарликка ва турли хатарларга қарши курашиш, бир зум бўлса-да огоҳликни қўлдан бермаслик лозимлиги, ватанимиздаги тинчлик ва фаровонликка шукроналик ҳамда эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Жараёнда, шунингдек, 2024 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Аснода иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.
🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:
✅ Telegram ‖ 💬 Facebook
🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube