🇺🇿Янги Ўзбекистонда ўтмишда ҳукм сурган буюк давлатларимиз молияси ва аждодларимиз молиявий тафаккурини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун аждодларимизнинг иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.
Буюк Темурнинг солиқ тафаккури ва замонавий солиқ тизими
Иқтисодий тафаккур тараққиётида аждодларимиз хизматлари
Амир Темур салтанатининг иқтисодий пойдевори
Халқ мақоллари ва маталларида иқтисодий тушунчаларнинг ёритилиши
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун аждодларимизнинг иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.
Буюк Темурнинг солиқ тафаккури ва замонавий солиқ тизими
Буюк Темур ўз қамровидаги давлатларда адолатли ва мукаммал солиқ тизимини яратган. Темур қишлоқ хўжалигида солиқни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига қараб белгилашни жорий қилади. Унинг салтанатида ҳосил пишиб етилмасдан раиятдан молу жиҳот олишга қатъий тақиқ ҳам амал қилганки, солиққа тортишнинг бундай адолатли тамойиллари ҳам жаҳон давлатларининг кўпчилигида ҳали маълум эмас эди.
Иқтисодий тафаккур тараққиётида аждодларимиз хизматлари
Милоддан аввалги VIII асрда қадимий Хоразм диёрида битилган “Авесто” асарида молия масалалари ҳам тадқиқ этилганлиги жаҳондаги иқтисодий тафаккур тарихи билан шуғулланадиган олимларни ҳайратга солади.
Халқимизнинг “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби буюк достонларида ҳам молия ва солиқ масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Амир Темур салтанатининг иқтисодий пойдевори
Амир Темур қўшинидаги ҳарбийларга, барча даражадаги давлат хизматчиларига, шунингдек, ҳарбий саркарда, амирларга тўланадиган маошни белгилаш молиявий сиёсатидаги табақалаштириш асосида рағбатлантириш ва моддий мукофотлаш тизими бугунги кун амалиёти учун ҳам ўта фойдалидир. Нисбатан юқорироқ натижа берувчи меҳнатни юқори маош билан тақдирлаш, уни рағбатлантириш иқтисодий юксалишнинг асосий шартидир.
Халқ мақоллари ва маталларида иқтисодий тушунчаларнинг ёритилиши
Халқ фикрларида иқтисодиётнинг бош масалаларига тегишли нодир ғоялар берилган. Масалан, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Аввал иқтисод — кейин сиёсат” ибораларини олайлик. Энг муҳими, бу қарашлар илмий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда тўғридир. Негаки, инсонлар учун иқтисодиётнинг муҳимлиги азалдан сезилган. Ҳозирги давр иқтисодиёти таълимотлари ва назарияларида бунга бош масала сифатида қаралади.
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin