Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали
Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)
Реклама: +99 878-150-02-02 (432)
Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


📊 Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий трендлари

Юқори инвестициявий фаоллик ва тадбиркорликни ривожлантириш билан таъминланган ҳамда камбағалликни қисқартириш билан бирга давом этган жадал иқтисодий ўсиш, шунингдек, халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва уларда янги ташаббусларни илгари суриш Ўзбекистоннинг 2024 йилги тараққиётида энг муҳим трендлар бўлди.

📈 2024 йил арафасида ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга ошириш ва уни 100 млрд долларга етказиш режалаштирилган эди. Бироқ йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти бу кўрсаткичдан баланд бўлди.

📊 Мамлакатимизда амалга оширилаётган очиқлик ва капитални фаол жалб қилиш сиёсати натижасида 2024 йилда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 27,6 фоизга ошди.

2024 йил якунига кўра, ташқи савдо айланмаси 3,8 фоизга ўсиб, 66 млрд долларни ташкил этди, экспорт 8,4 фоизга, импорт эса 0,8 фоизга ошди.

🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘Иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси
🔘Хорижий инвесторларни жалб қилиш
🔘Тадбиркорликни ривожлантиришда бизнес билан мулоқот
🔘Камбағалликни қисқартиришга содиқлик
🔘Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари

"Иқтисодий шарҳ" журнали №1/2025

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/0sl

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


#Дунёда
🇷🇺 Россия энергетика экспортига зарба

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг нефть-газ ва энергетика соҳаларига қарши кенг қамровли санкциялар жорий этди.

🛢 Янги чекловлар энергетика секторига боғлиқ 200 та компания ва 180 дан ортиқ танкерга қаратилган бўлиб, Россиянинг нефть ва газ экспортидан даромадларини қисқартиришни кўзлаган.

⛽️ "Газпром нефть" ва "Сургутнефтегаз" учун санкциялар таъсири "сезиларли, аммо ҳалокатли эмас" деб баҳолансада, ушбу компаниялар ускуна ва эҳтиёт қисмларни импорт қилишда қийинчиликларга учраши мумкин.

📊 2025 йил бошида Россия иқтисодиётига нисбатан санкциялар босими сезиларли даражада кучайди, бу эса Россия реал сектори корхоналари учун вазиятни янада ёмонлаштиришга олиб келади.

📶 Халқ хўжалигини прогнозлаш институти (ИНП) томонидан ўтказилган сўровларга кўра, ўзини санкциялардан зарар кўрган деб ҳисобловчи корхоналарнинг улуши 2024 йил охирига келиб 69,3%гача ўсди, санкциялардан зарар кўрмаган корхоналарнинг улуши эса 23,3%гача камайди.

Улуғбек Хўжақулов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/062

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇰🇼 Инфографика: Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.


📶 2017-2024 йилларда савдо ҳажми 23 бараварга ошиб, 289 минг доллардан 6,8 млн долларга етди.
◾️экспорт — $6,6 млн
◾️импорт — $158 минг

🔝 2024 йилда Қувайтга экспорт қилинадиган товарлар номенклатураси озиқ–овқат маҳсулотлари (сабзавот ва мевалар)0,2 млн доллар, авиадвигателлари учун ёқилғи2 млн доллар, шунингдек, хизматлар (ҳаво транспорти ва туризм) - 4,4 млн доллар.

🔝Қувайтдан импорт 157,7 минг долларни ташкил этди ва кимёвий маҳсулотлар (пигментлар, бўёқлар)1 минг доллар, қоғоз маҳсулотлари10 минг доллар, шунингдек, хизматлар (почта ва суғурта) 147,6 минг доллар.

📊 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда Кувайт инвестициялари иштирокидаги 7 та корхона рўйхатга олинган.

🪧2017-2024 йиллар давомида Қувайтдан Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,6 млн долларни ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/a6q
рус review.uz/a6q
инг
review.uz/en/a6q

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇲🇾Ўзбекистон-Малайзия: Мақсад – стратегик шериклик даражасига чиқиш

1️⃣“Янги Ўзбекистон” газетасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи якунларига бағишланган таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

🪧Малайзия ўз иқтисодиёти ривожланишининг кўпгина йўналишларида, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатда устувор эътибор қаратилаётган тармоқларда ҳам сезиларли муваффақиятларга эришиб, етакчи ўринларни эгаллаб турибди, бу ҳам Малайзияга ташрифнинг аҳамиятини белгилаб беради.

📊Малайзия билан чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасида ҳам алоқаларни кенгайтириш имкониятлар мавжуд, чунки мамлакатнинг бу йўналишдаги экспорти 1,4 млрд долларни ташкил этади.

"Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади".


🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
🔘 Муносабатлар ривожида янги саҳифа
🔘 Малайзия ислоҳотларининг траекторияси
🔘 Малайзиянинг иқтисодий салоҳияти
🔘 Ҳамкорликни кенгайтириш салоҳияти

Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

"Янги Ўзбекистон" газетаси № 33 (1359), 2025 йил 15 февраль


Батафсил
:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ph8
рус review.uz/ph8
инг review.uz/en/ph8

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Янги Ўзбекистонда ўтмишда ҳукм сурган буюк давлатларимиз молияси ва аждодларимиз молиявий тафаккурини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун аждодларимизнинг иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.

Буюк Темурнинг солиқ тафаккури ва замонавий солиқ тизими


Буюк Темур ўз қамровидаги давлатларда адолатли ва мукаммал солиқ тизимини яратган. Темур қишлоқ хўжалигида солиқни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига қараб белгилашни жорий қилади. Унинг салтанатида ҳосил пишиб етилмасдан раиятдан молу жиҳот олишга қатъий тақиқ ҳам амал қилганки, солиққа тортишнинг бундай адолатли тамойиллари ҳам жаҳон давлатларининг кўпчилигида ҳали маълум эмас эди.


Иқтисодий тафаккур тараққиётида аждодларимиз хизматлари

Милоддан аввалги VIII асрда қадимий Хоразм диёрида битилган “Авесто” асарида молия масалалари ҳам тадқиқ этилганлиги жаҳондаги иқтисодий тафаккур тарихи билан шуғулланадиган олимларни ҳайратга солади.
Халқимизнинг “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби буюк достонларида ҳам молия ва солиқ масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.


Амир Темур салтанатининг иқтисодий пойдевори

Амир Темур қўшинидаги ҳарбийларга, барча даражадаги давлат хизматчиларига, шунингдек, ҳарбий саркарда, амирларга тўланадиган маошни белгилаш молиявий сиёсатидаги табақалаштириш асосида рағбатлантириш ва моддий мукофотлаш тизими бугунги кун амалиёти учун ҳам ўта фойдалидир. Нисбатан юқорироқ натижа берувчи меҳнатни юқори маош билан тақдирлаш, уни рағбатлантириш иқтисодий юксалишнинг асосий шартидир.


Халқ мақоллари ва маталларида иқтисодий тушунчаларнинг ёритилиши

Халқ фикрларида иқтисодиётнинг бош масалаларига тегишли нодир ғоялар берилган. Масалан, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Аввал иқтисод — кейин сиёсат” ибораларини олайлик. Энг муҳими, бу қарашлар илмий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда тўғридир. Негаки, инсонлар учун иқтисодиётнинг муҳимлиги азалдан сезилган. Ҳозирги давр иқтисодиёти таълимотлари ва назарияларида бунга бош масала сифатида қаралади.


Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


❗️❗️❗️«Иқтисодий шарҳ» журналининг 2025 йилдаги 1️⃣-сони

➡️Ушбу соннинг мавзуси: 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий трендлари

⬇️Ушбу сонда ўқинг:

🔝 Абу-Дабига самарали ташриф

🔝 Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий трендлари

🔝 Ўзбекистон глобал миграция шароитида

🔝 Халқимизнинг буюк меҳри менга куч ва рағбат берди
⚡️тадбиркор билан интервью⚡️

🔝 Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими

🔝 Bloomberg АҚШнинг кутилаётган тарифлари ҳақида

🔝 Замонавий институтларнинг иқтисодиёт тараққиётидаги аҳамияти

🔝 Мослашувчан ижтимоий ҳимоя

🔝 Ташқи меҳнат миграциясини давлат томонидан тартибга солишнинг аҳамияти

🔝 Мақсадимиз — маҳалламиз аҳолисининг ҳаётини яхшилаш
🔝 ҳоким ёрдамчиси билан интервью

🔝 Нуссбаумнинг "Сиёсий ҳиссиётлар" китоби
📖Book Review


⚡️Юклаб олиш
📍Иқтисодий шарҳ
📍Экономическое обозрение

‼️«ИҚТИСОДИЙ ШАРҲ» журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard

💻 Нашрга обунани REVIEW.UZ сайтида расмийлаштириш мумкин!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


✔️ Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида (“Бирлик” маҳалласи)

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали "маҳаллабай" тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ёритмоқда. 

📌 Журналнинг навбатдаги сонида Китоб туман ҳокимининг “Бирлик” маҳалласидаги ёрдамчиси Санжар Ибрагимов билан суҳбат ташкил этилди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

➖ Китоб туманида етакчи йўналиш қишлоқ хўжалиги бўлганлиги боис аҳолининг катта қисми деҳқончилик билан шуғулланади. Бироқ, қишлоқ хўжалиги учун сув масаласи бизда жиддий муаммо ҳисобланади. Аҳоли фақат артезиан қудуқ сувларидан фойдаланади. Дарёдан келадиган оқова сувларини ҳудудимизга олиб келишда муаммолар бор, чунки мавжуд каналлар яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳар доим ҳам қудуқлардаги артезиан сувларидан фойдаланиб бўлмайди. Яроқсиз каналларни таъмирлаш бўйича бир қатор таклифларни туман ҳокимлигига киритганмиз.

➖ Китоб тумани тоғли ҳудуд ҳисобланади. Камбағалликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири – доимий, расмий иш ўринларининг камлиги. Туманда катта завод-фабрикалар кўп эмас. Хусусий тадбиркорлик субъектлари анчагина, лекин улар аҳолини тўлиқ доимий иш билан таъминлай олмайди. Шундай бўлса ҳам, аҳолини иш билан банд қилишга интиламиз.

➖ Ҳудудимизда ҳам катта завод-фабрикалар қурилса, камбағал аҳоли қатлами деярли қолмайди. Чунки доимий иш билан таъминланган, расмий ишлаб турган одам камбағалликдан тезда чиқиб кетади.

➖ Маҳалла жойлашган ҳудудда 4 та йирик қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган завод мавжуд бўлиб, бир неча йиллар аввал уларнинг фаолияти турли сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Мутасадди давлат органлари ва ташкилотлар кўмагида уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун зарур кредит маблағлари ажратилди. Уларга маҳалла аҳолисини иш ўрни билан таъминлаш шарти эвазига керакли шароитлар яратиб берилди.

Жамолиддин Турдимов
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/m9w
рус review.uz/m9w
инг
review.uz/en/m9w

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Репост из: Center for Economic Research and Reforms
📢 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистонда тўй тадбирларини ташкил этишни баҳолашга бағишланган тадқиқот олиб борилмоқда.

📊Мазкур тадқиқотнинг вазифаларидан бири аҳолининг тўйлардаги меҳмонлар сонига бўлган муносабатини аниқлаш орқали ташкилотчиларга тадбирларни яхшироқ режалаштиришга ёрдам бериш.

💐 Аҳолининг бу борадаги фикрлари ва кутилмалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш тўйларни ташкил этишдаги ҳозирги трендларни аниқлашга ёрдам беради.

⏱️ Сўров 5 дақиқа вақтингизни олади.

‼️ Мазкур сўровномада иштирокингизни қадрлаймиз ва олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

▶️ Сўровни ўтказиш учун rel='nofollow'>ҳавола

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


🇺🇿Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури (+инфографика)

“Иқтисодий шарҳ” таҳририяти қўйилган вазифалар ва бу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида инфографика тайёрлади.

📝“Яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини амалга оширишда шаффофликни таъминлашга қаратилган миллий
“яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини баҳолаш тартиби татбиқ этилади.

📄Европа Иттифоқининг техник кўмагида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч шаҳарлари ва Ғузор туманида кам углеродли ривожланиш бўйича ҳаракатлар режалари ишлаб чиқилиши ҳамда 10 та ижтимоий объектнинг энергия самарадорлиги оширилиши таъминланади.

📊2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 15 фоизида, 2027 йилдан бошлаб – 30 фоизида, 2030 йилдан бошлаб – 55 фоизида “яшил компонентлар” бўлади.

👍 Ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.

📉 Туризм салоҳияти юқори бўлган тоғли ҳудудлар, сув омборлари ва сув ҳавзалари ҳамда дарё бўйларида “апарт-отель”, “капсула” уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилинади.

🥗 Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ihg
рус review.uz/ihg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури (+инфографика)

“Иқтисодий шарҳ” таҳририяти қўйилган вазифалар ва бу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида инфографика тайёрлади.

🛢Аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чекланади.

⬛️ Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқланади.

🫙Пластик қадоқлар ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга нисбатан “тараларни қайтариш”, фуқароларга чиқиндиларни қабул қилувчи махсус ускуналарга топширилган ҳар бир пластик идиш учун тўлов қилиш имкониятини яратиш каби мажбуриятлар жорий қилинади.

✨ Хўжалик фаолиятини юритувчи корхона ва ташкилотлар томонидан етказилган экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий эти

🛡 Белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақомини берилади.

🖋 Чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этил

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ihg
рус review.uz/ihg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури" (+инфографика)

“Иқтисодий шарҳ” таҳририяти қўйилган вазифалар ва бу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида инфографика тайёрлади.

🎓 Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

📝Олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади.

🌉 1 минг километр каналларни бетон қопламага ўтказиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сув тежалади.

⚡️ Насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, сув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмоли 300 млн кВтгача камайтириш.

🖥 Сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.

🏗 Пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ihg
рус review.uz/ihg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури" (+инфографика)

“Иқтисодий шарҳ” таҳририяти қўйилган вазифалар ва бу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида инфографика тайёрлади.

🎓 Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

📝Олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади.

🌉 1 минг километр каналларни бетон қопламага ўтказиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сув тежалади.

⚡️ Насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, сув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмоли 300 млн кВтгача камайтириш.

🖥 Сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.

🏗 Пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ihg
рус review.uz/ihg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


⚛️ Атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

🔝Узоқ йиллик қувватларни барпо этишда атом энергетикаси мақбул ҳисобланади.

🔝Ҳозирги кунда дунёда 375 гигаваттли 417 та атом реакторлари ишлатилмоқда.

🔝Яна янги атом станциялари қурилаяпти

"Мамлакатимизда уран захираси борлигидан фойдаланиб, узоқ муддатга мўлжалланган қувват ташкил этиш режалаштирилган. Кичик қувватли реакторлар барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди".


📖 "Иқтисодий шарҳ" таҳририяти сизларни атом энергетикаси ва ҚТЭ манбаларини ривожлантириш мавзусидаги нашрларни ўқишга таклиф қилади:

🔽 Ядро энергетикасини ривожлантириш салоҳияти
"Хорижий экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатларида АЭСнинг ривожланиши “Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистоннинг бирлашган энергия тизими” иш тартибини оптималлаштириш, хусусан, углеводородлар истеъмоли кескин ортиб, ҚТЭМдан ишлаб чиқариш кескин камайган қиш мавсумида энерготизимлардаги тақчилликни қоплаш имконини беради."


🔽 Кичик атом энергетикаси бозорга чиқмоқда
"Ядро энергияси агентлиги прогнозларига кўра, йирик давлатлар хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини тобора кўпроқ жорий қилаётгани боис, келгуси 5-10 йил ичида МКРлар тижоратлаштирилади, 2035 йилга бориб эса жаҳон МКР бозори 477 млрд долларга етади."


🔽 Ўзбекистонда агровольтаика ривожланиши
"Агровольтаика, ёки қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларидан фойдаланиш Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришнинг муҳим йўналишига айланиб бормоқда. Агровольтаика икки карра фойда келтиради: у нафақат электр энергияси ишлаб чиқаради, балки қишлоқ хўжалиги экинлари учун қулай шароитлар яратади."


🔽 Иссиқлик тежамкорлигининг иқтисодий самараси
"ҚТЭМларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотишга имкониятлар яратилди."


🔽 Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш масалалари
"Халқаро қайта тикланувчи энергетика агентлиги (IRENA) тадқиқотларига кўра, бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) барча мамлакатларда мавжуд ва уларнинг салоҳиятидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаган. Бироқ 2050 йилга бориб дунёда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 90%и қайта тикланувчи энергиядан олиниши мумкинлиги прогноз қилинмоқда."


Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/feu
рус
review.uz/feu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


9 февраль – Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги

Даҳо шоир ва мутафаккир, буюк давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги мамлакатимиз ва хорижда кенг нишонланмоқда. 

Алишер Навоийнинг кўпгина асарлари бозор иқтисодиёти билан боғланган, у ўзининг айрим мулоҳазаларини асарлари орқали баён қилишга ҳаракат қилган.

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти Навоийнинг  иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.

Алишер Навоий ва бозор иқтисодиёти масалалари
Навоий айрим савдогарларнинг ҳаддан зиёд хасислигини танқид қилиб, уларнинг кўрган қийинчиликлари тирикчилигини яхши ўтиши учун хизмат қилса ва топган фойдаси кўнгил фароғати учун сарфланса, яхши бўлади, деб кўрсатади.


Ҳисобли дўст айрилмас
Алишер Навоийнинг “Вақфнома” асарида ўзи вақф қилган мулклардан келган даромадлар ва унинг ҳисобидан қилинган сарф-харажатлар сметаси келтирилади. Демак, ўша даврда ҳам сметаларнинг дастлабки шакллари қўлланила бошланган.

Иқтисодий тафаккур тараққиётида аждодларимиз хизматлари
Алишер Навоий “Ҳилолия”, “Вақфия, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Садди Искандарий” каби қатор асарларида адолатли давлат, адолатли солиқ масалала ри бўйича ўз фикр-қарашларини баён этган.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇲🇾 Инфографика: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Иқтисодий
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги сўнгги 8 йилдаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.

📶2017-2024 йиллар давомида савдо ҳажми 1,6 баробар 65,5 млн доллардан 102,4 млн долларгача ўсди
◾️экспорт 1,3 баробарга,
◾️импорт 1,6 баробарга ошди.

🔝 2024 йилда Ўзбекистон экспорти 6 млн долларни ташкил этди, шундан 41 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот, дуккакли ва мевалар, 55 фоизини кимёвий моддалар, хусусан, ўғитлар ташкил этди.

🔝Малайзиядан импорт ҳажми 96,4 млн долларни ташкил этди, шундан 23 фоизи какао кукуни, кофе экстракти, соуслар ва қандолат маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди.

📊 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Малайзия капитали иштирокидаги 36 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/doy
рус review.uz/doy
инг
review.uz/en/doy

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Репост из: Center for Economic Research and Reforms
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️❗️❗️Axborot 24 | Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi kambag‘allik darajasi bo‘yicha tadqiqot natijalarini e’lon qildi

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


Репост из: Center for Economic Research and Reforms
🇺🇿Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси ва аҳоли даромадлари таҳлили (+инфографика)

Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси 2,1 фоиз пунктга қисқарди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари республиканинг барча ҳудудларида камбағаллик профилидаги ўзгаришлар ва аҳоли даромадларининг ўсганини қайд этдилар.

📝Бир йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача пасайди. Натижада 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди.

👍Камбағалликнинг қисқариш суръатлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларида сезиларли юқорилашни кўрсатмоқда.

📉 Аҳолининг реал даромадлари 10,7 фоизга кўпайди.

📈 Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар 1,5 фоизга ошиб, 22,9 фоизга етди.

📈 Иш ҳақи жами даромадларнинг 42,6 фоизини ташкил этди.

📊 Аҳолининг иш ҳақидан келган даромадлари 12,9 фоизга ўсди.

📊 Расман ишга жойлашган аҳоли улушининг 30 фоизга кўпайди.

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


📖 Стивен Пинкернинг “Рационаллик” китоби

Китобда саволга фалсафий жавоб берилган: “Одамларни тўғри қарор қабул қилишга қандай ишонтириш мумкин?” деган саволга “рационаллик” тушунчасини англатиш призмаси орқали фалсафий жавоб берилган. Рационаллик индивидуал даражада ҳам, бутун жамият даражасида ҳам тўғри танлов қилишга ёрдам беради.

🧠 Пинкер рационаллик тушунчасига инсоннинг ўз мақсадларига эришиш учун билимларидан фойдаланиш қобилияти деб қарайди.

👩 Ўтказилган когнитив рефлексия тестлари кўрсатганидек, одам аҳмоқлиги учун эмас, балки беэътибор бўлгани боис хато қилади. Одамлардан шунчаки саволлар мазмунига янада эътиборли бўлиш сўралса, йўл қўйилган мантиқий хатолар сони камаяди.

👤 Пинкер инсоннинг мулоҳазалилигини баҳолаш нуқтаи назаридан “эҳтимоллик нима” ва унинг фикрлашдаги роли қандай эканини, “гипотезага ишонч” ва “рационал танлов” нима эканлигини тушунтириб беради.

📔 Китоб сўнгида Пинкер рационал фикрлашни кучайтириш учун муҳим йўналишларни таклиф қилган.

Мақолада ўқишингиз мумкин:

Рационаллик ва иррационаллик
Фикрлаш қоидалари
Ҳиссиётлар ва ахлоқий эътиқодлар
Когнитив иллюзиялар ва табу феномени
Эҳтимоллик ва рационал танлов

Азиз Мамиров
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Янги Ўзбекистонда ўтмишда ҳукм сурган буюк давлатларимиз молияси ва аждодларимиз молиявий тафаккурини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун аждодларимизнинг иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.

Муҳаммад Ҳаким Термизий иқтисод ва ҳаёт ҳақида

Ҳаким Термизий Қуръони Каримдаги мол “хайр” деб номланган бошқа оятларга ишора қилган: “Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка (хайр) очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар” (Аҳзоб, 19).

Марказий Осиё хонликларининг давлат молияси

Тахминан уч аср давомида, яъни XVI асрнинг иккинчи ярмидан XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар (Марказий Осиё хонликлари Россия томонидан забт этилгунга қадар) Ўзбекистон ҳудудида уч хонлик мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз ҳудуди, давлат тизими ва хазинаси, ўзининг мустақил молиясига эга эди.

“Темур тузуклари”нинг солиқ сиёсати ва тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси

Буюк Темур бобомизнинг “Темур тузуклари” асари ва давлатчилик фаолияти жаҳонда солиқ сиёсати ва тафаккури ривожига улкан ҳисса қўшган. Унинг солиқ сиёсатини ташкил этиш бўйича билдирган ғоялари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақида

Шайх Ҳазратларининг боболаримизнинг бозор иқтисодини қандай ташкил этганликларини ўрганиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари ҳам мутлақо тўғри. Ахир аждодларимиз бозор иқтисоди ҳукмрон бўлган асрларда ўз тадбиркорлик ва ишбилармонликлари билан дунёни ҳайратга солишган!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Репост из: Center for Economic Research and Reforms
📝 Ўзбекистон ва Германия таҳлил марказлари аграр соҳада тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди

27 январда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳамда Лейбниц қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (IAMO) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Доктор Обид Ҳакимов ўз нутқида Ўзбекистондаги амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар шароитида мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишишни таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ва бу борада илмий изланишларни кенгайтиришга зарурият ортиб бораётганлигини таъкидлади.


🌿 Республикада қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Профессор Томас Херцфельд ушбу ҳамкорлик Европа ва Ўзбекистон ақл марказлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини оптималлаштириш бўйича замонавий ечимларни ишлаб чиқишга имкон беради.


🤝 Томонлар ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда аграр секторини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube

Показано 20 последних публикаций.