⚡️Ўзбекистонда агровольтаика ривожланиши
Агровольтаика икки карра фойда келтиради: у нафақат электр энергияси ишлаб чиқаради, балки қишлоқ хўжалиги экинлари учун қулай шароитлар яратади.
🇺🇿Ўзбекистон учун мини ва микрогидроэнергетика, шамол энергетикаси (алоҳида ҳудудларда), қуёш ва биоэнергетикани кўздан кечириш мақсадга мувофиқдир. Аммо қишлоқ хўжалиги сектори учун қуёш панеллари ёки агровольтаикадан фойдаланиш ижобий истиқболга эга.
⚡️Агровольтаика, ёки қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларидан фойдаланиш Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришнинг муҳим йўналишига айланиб бормоқда. Қуёш панеллари ўсимликларни ҳаддан зиёд қуёш нурланишидан ҳимоя қилади, сув буғланишини камайтиради ва ҳатто далалардаги микроиқлимни яхшилаши мумкин.
📊Мутахассисларнинг баҳолашича, Ўзбекистонда агровольтаикадан фойдаланишнинг йиллик салоҳияти 10 ГВтгачани ташкил этади. 2024 йилда юртимизнинг олти туманида агровольтаика бўйича пилот лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар усулнинг самарадорлиги ва рентабеллигини баҳолашга, шунингдек, уни янада оммалаштириш учун мақбул стратегияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Саидасрор Ғуломов, академик
Ғайрат Арифжанов, мустақил изланувчи
"Иқтисодий шарҳ" журнали №11/2024
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/vps
рус review.uz/vps
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin