Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилади
“Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й.)
🔰Низом билан Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланди.
✅ Унга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
▶️ Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.
📝 Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
🚫Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
🔹яширин майнингни;
🔹аноним крипто-активлар майнингини;
🔹рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни;
🔹рухсатномасиз майнингни.
☑️ Майнерлар майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активларни Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотишга ҳақли.
🏢 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси тақдим этилган аризани 15 кунда кўриб чиқади ҳамда рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
📄 Ваколатли орган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида 5 кун ичида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
📁 Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.
📌 Аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди. Рухсатнома 5 йил муддатга берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot