"Биласизми, мен энди ўтмишни эслаб, ўзига хос бир вақтда бахтли бўлган жойларга қайтишни ёқтираман. Ўзимнинг бугунги ҳаётимни қайтиб келмас ўтмишга мослаштириб қуришни яхши кўраман ва тез-тез ҳеч қандай эҳтиёж ёки мақсадсиз, қайғули ва ғамгин ҳолда Санкт-Петербургнинг жин кўчаларини ва хилват жойларини кезиб юраман. Ажиб хотиралар! Масалан, ана шу ерда, айнан бир йил аввал, айнан шу вақтда, шу йўлак бўйлаб худди шунақа ёлғиз ва қайғули ҳолда кезиб юрганим эсимга тушади! Ва ўшанда ҳам орзуларим қайғули бўлганини, улар ўтмишда ҳам яхшироқ бўлмаганини, аммо қандайдир енгиллик ва тинчлик билан яшаганимни сезаман. Энди менга ёпишиб олган, бу қора фикрлар ва кун-у тун тинчлик бермайдиган қайғули ва қоронғи виждон азоблари ўшанда йўқ бўлганини ҳис қиламан.
Ўзингдан яна сўрайсан: қани энди сенинг орзуларинг? Ва бошингни эгиб, айтасан: йиллар қанчалик тез ўтиб кетяпти! Яна ўзингдан сўрайсан: йилларинг билан нима қилдинг? Энг яхши вақтларингни қаерга кўмдинг? Сен яшадингми ёки йўқ? Қара, ўзингга айтасан, қара, дунё қанчалик совуқлашиб кетяпти. Яна йиллар ўтади, уларнинг ортидан ғамгин ёлғизлик, сўнгра ҳассаси билан ўша қалтирайдиган кексалик ва уларнинг ортидан дард ва қайғу келади. Сенинг хаёлий дунёнгнинг ранги ўчади, орзуларинг сўнади, сарғайган дарахт япроқлари каби қоқилиб тушади..."
Оқ тунлар, Ф.М.Достоевский
@readnroll