"Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилибди.
Лойиҳада йўриқномага қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган:
- ЙБД ихчам шаклга келтирилиб, жисмоний шахс томонидан уни тўлдиришда зарур маълумотларни ўзида мужассамлаштирган, олиб юриш учун қулай бўлган ва божхона органи учун ҳам зарур маълумотларга эга ҳолатга келтирилган;
- ЙБДни тўлдириш тартиби амалдагиси билан фарқ қилиб, барча маълумотлар “А” ва “Б” саҳифаларга ажратилиб, фуқароларга қулайлик яратиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари, тақиқланган ҳамда чекланган товарлар рўйхати қисқа шаклда киритилмоқда;
- мазкур йўриқноманинг 7 ва 71-бандларини тўлдириш тартиблари ўзгартириш киритилмоқда;
- шунингдек ЙБДни электрон тарзда божхона органи тақдим этиш имкониятлари яратилмоқда.
🕊 @rastamojka_uz