РАСТАМОЖКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...
Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot
Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Монополия ўйинлари давом этмоқда.

УзТест ҳақида пост ўқиб савол туғилади: регулятор ва ўйинчи ўртасидаги чегара қаерда? Жавоб: у мавжуд эмас. Ҳам давлат идораси бўлиб қоидаларни белгилаяпти, ҳам бизнес юритиш учун фойдаланяпти. Ажойиб а?)

Мана яна қизиқ ҳолат. Эртага Давлат солиқ инспекцияси ва CА Сторе компанияси (собиқ Cредит Азиа) ўртасида суд бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, солиқ идоралари CА Сторени валюта қонунчилиги талабларини бузганлик учун судга бериб, 4,5 миллиард сўм ундирмоқчи.

Қонунга кўра, товар тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кун ичида божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак (Аммо компания деярли бир йилдан буён ўз товарини ололмаяпти). Бироқ, сертификатсиз уни "ИМ-40" мақоми билан бериш мумкин эмас. Оқибатда товарлар божхона омборларида ушланиб қолиб, корхона зарар кўрмоқда, истеъмолчилар учун эса нархлар кўтарилиб, танлов қисқармоқда.

Ўзи, товарлар аллақачон Ўзбекистонда бўлса-ю, лекин жарима тўлайсан. Майли, ҳаммаси қонун доирасидадир. Аммо жавобгар муаммонинг сабабларига таъсир ўтказа олмаслигини таъкидламоқда. Яъни давлат “яратган” муаммо сабабли ўз вазифасини бажаролмаган компанияга давлат жарима соляпти.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб, бюрократия учун 4,5 миллиард жарима солиш. Ғалатимасми?

Troll.uz

🕊 @rastamojka_uz


Юк автомобиллари шиналари учун божлар бутунлай бекор қилиниши керак

2022 йилнинг октябрь ойида Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан юк автомобиллари шиналари учун импорт божлари 2025 йилнинг 1 январигача 20%дан 0%га туширилган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, божлар ноллаштирилган бошланғич йил — 2023 йилнинг ўзидаёқ мамлакатга кириб келаётган юк автошиналари миқдори 177%га ошган, юқори сифатли шиналар импорти 182%га ошган. Бу ўз навбатида бозорда сифатли шиналарни кўпайиши ва нархларни барқарор ва рақобатбардош бўлишига сабаб бўла олган. Бироқ 2025 йилдан бошлаб божларни яна пайдо бўлиши юк автомобили шиналари бозорида носоғлом рақобат хавфини яна кун тартибига олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, аввалги йилларда бўлгани каби бюджетга солиқ тўламасдан шиналарни яширин йўллар билан мамлакатга олиб киришга ҳаракатлар яна ортиши тайин.

Юқори божларнинг самарасини асослайдиган далили йўқ. Ўзбекистон барча бозорлардан узоқда жойлашгани, юк ташиш ва логистикада харажатларнинг юқорилиги, темир йўл транспортида монополия мавжудлигии инобатга олиинса, айниқса. Мамлакатда юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлгандаям, юк машиналари учун шиналарга бож қўйилиши соғлом мантиққа тўғри келмайди. Умуман, бу борада рақамларни ўрганиб, божсиз давр ва унгача бўлган 20%лик божли даврни чуқур солиштириш зарур (бозорниинг оқартирилгани ва иқтисодий самараси). Айниқса қайси давр давлат бюджети, иқтисодиёт ва истеъмолчи учун кўпроқ фойда келтирганига аниқлик киритиш лозим. Шундан сўнг эса, божсиз даврни узайтириш ва идеалда божларни умуман бекор қилиш қанчалик манфаатли эканлиги аён бўлади.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz


Ташаббускорлар алоқага чиқишди. Маълум қилинишича, Божхона брокерлари ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчилар фаолиятини бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш юзасидан Вазирлар Махкамасига қарор лойиҳаси киритилган. Хабардор этувчиларга қўйиладиган талаблар айнан ушбу норматив-ҳуқуқий хужжатда белгиланиши кутилмокда.

Умид қиламизки, мазкур қарор қабул қилингач, у 3 ой муддат ўтгандан сўнг кучга киради, бу муддатда эса, брокер ва курьерлар жаримага тортилмайди. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz


7229156.pdf
5.3Мб
Диққат, ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарори билан қайта ишланиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши мажбурий бўлган товарларнинг рўйхати ва уларнинг белгилари тасдиқланди.

Эндиликда мазкур рўйхатга киритилган товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар уларнинг қайта ишланиши ҳақида маълумот беришлари шарт.

Қарор билан тасдиқланган рўйхатда қуйидаги товарлар мавжуд:

- Электрон ва маиший техника;
- Автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари;
- Кийим-кечак ва пойабзал;
- Бошқа товарлар.

Қайта ишлаш ҳақидаги маълумот товарнинг қадоғида, ёрлиғида ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилиши мумкин.

🕊 @rastamojka_uz


Қоидани ўзи йўқ, лекин уни бузсанг 10 декабрдан бошлаб жавобгарликка тортиласан 🤦‍♂️

Кутиб турайликчи, хали 18 кун вақт бор. ВМ қарори ўзгариб, порталга тугма қўшилиб қолар...

🕊 @rastamojka_uz


Лекин, манабу низомда Брокерлик ва курьерлик фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари тўғрисида паспорт шакллантирилмаган. Яъни айнан Брокерлик ва курьерлик бўйича ваколатли органни хабардор қилиш талаби ва шартлари мавжуд эмас.

Шунингдек, license.gov.uz порталида Брокерлик ва курьерлик бўйича хабардор қилиш тугмалари қўшилмаган.

Ажабланарли жойи шундаки, ваколатли органни хабардор этмаслик учун 7.5 млн. сўмлик жарима санкцияси бор, лекин хабардор қилиш тартиби йўқ.

Тескариси бўлиши керак эмасми?

Аввал тартиб ишлаб чиқиб, кейин шу тартибни бузишга жарима санкциясини жорий қилиш керак эди, ҳурматли ташаббускорлар!!!

🕊 @rastamojka_uz


❗️Божхона брокерларига (декларантларга) ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчиларга муҳим хабар

Жорий йил 10 декабрдан бошлаб, фаолиятингизни ваколатли органни (Божхона қўмитасини) хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.

Хабардор қилиш license.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

Хабардор қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда назарда тутилади.

Ваколатли органни хабардор этмаслик юридик шахсларга БХМнинг 20 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Лекин... (давоми кейинги постда)

🕊 @rastamojka_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навбат кутиш Пискент полигонидан божхона омборларига ўтди

Батафсил видеода.

🕊 @rastamojka_uz


❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

🕊 @rastamojka_uz


Депутатлар ҳукумат аъзоларини маъқуллади. Ҳамма вазир ўз ўрнида қолди.

🕊 @rastamojka_uz


Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

🕊 @rastamojka_uz


❗️ Амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, президентнинг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

🕊 @rastamojka_uz


Эндиликда, тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Пискент автополигонида навбат олиш my.gov.uz портали орқали амалга ошириларкан.

Батафсил

🕊 @rastamojka_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каналда жон куйдириб пост жойлаган мен ва уни ўқиб тушунаётган айримлар...

🕊 @rastamojka_uz


Қуёш панеллари импортига навбатдаги тақиқ киритилмоқда

Фармон билан 2025 йил 1 январдан бошлаб BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади.

Албатта. фармон очиқ эълон қилинмагани учун тадбиркорлар бу ҳақда бехабар. Балки Энергетика вазирлигига апоқ чапоқларга аллақачон бу тақиқ ҳақида айтилгандир (балки тақиқ ташаббуси ўшаларнинг ўзидан ёки панел ишлаб чиқаришни бошлаган гонконглик инвесторлардан чиққандир).

Энди ўзингизга тасаввур қилинг, тадбиркорлар панелларни импорт қилишда, янги шартномаларни имзолашда, пул ўтказишда давом этишмоқда. Уларга 1 январь куни Божхонада нима дейишади? Бўлди, Шонли Энергетиклардан янги тақиқ чиқди, опкелган панелларинга, инверторларингга, тўлаган бўлсанг, пулингга куйдинг дейишадими?

Бу қанақадир янги абсурд? Навбатдаги ўзбилармончилик ҳақида қачон эълон қилишмоқчи? Бу навбатдаги тақиқ қонун талаблари бўйича Адлия вазирлиги, Савдо саноат палатаси, Рақобат қўмитаси билан келишилганми?

Ҳар эҳтимолга қарши, BNEF Tier-1 рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин, шонли энергетиклар сайтидан топа олмайсиз.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойда Xpeng модулли учар машинаси биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширди.

Бизда эса уни полигонга олиб бориб синовдан ўтказамиз. 😂

🕊 @rastamojka_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жорий йил 23 октябрда эълон берилган экан.

Ким орқали савдо қилишни ўзимиз ҳал этсак бўладими ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан маслаҳат оламизми?

🕊 @rastamojka_uz


❗️Енгил автомашиналарни мувофиқлик сертификати олинмаганлиги сабабли шартли чиқариб юбориш чекланди !

Олдинги кунгача транспорт воситалари учун зарур бўлган мувофиқлик сертификати олинмаган бўлса божхона органлари ушбу сертификатни 60 кун ичида тақдим этиш шарти биланэркин муомалага чиқариш” га рухсат берар эди.

Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонунига асосан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш таъқиқланади. Демак, мувофиқлик сертификати олинмасдан туриб, божхона омборидан Пскентгача хавфсизлик талабларига жавоб бериши тасдиқланмаган автомобилни ҳайдаб бориш ҳам таъқиқланади.

Божхона кодексига мувофиқ, божхона омборида турган товарни божхона органининг рухсатисиз омбор ҳудудидан олиб чиқиш таъқиқланган.

❗️Шундан келиб чиқиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш деган давлат ташкилоти ўзининг замон талабларига жавоб бермайдиган ахмоқона тизимини ўзгартириши, Божхона кодекси талабларига мослаштириши, яъни автомобилларни божхона омборининг ўзида текшириши лозим.

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz


Қорақалпоғистон Республикасига ва барча вилоятларга импортга олиб келинган автотранспорт воситаларининг ҳар бири синовдан ўтказиш учун Пискент полигонига олиб келинадими шунда?

Йўлда автомашина йўл транспорт ҳодисасига учраса жавобгарлик кимнинг бўйнида бўлади?

НД40 режими бўйича шартли чиқаришга хам рухсат берилди дейлик, 2 ой ичида сертификат олишнинг имкони бўлмаса нима бўлади? Муддат ўтказиб юборилганлиги учун автомашина эгаси Маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима ундириладими?

🕊 @rastamojka_uz


Божхона базасидаги "фильтр" лар хақида

Импортга расмийлаштирилаётган товарларга мувофиқлик сертификати олинмаган бўлса, юк омборда туриб қолишини олдини олиш мақсадида НД40 режимида шартли чиқариб юборилади, 2 ой муддатда сертификат олиб тўлиқ декларация (ИМ40) ташлаш шарти билан. Бу Божхона кодексининг 22-моддасида кўрсатиб ўтилган.

Аммо, охирги кунларда автотранспорт воситалари бўйича божхона базасига НД40 режимига декларация жўнатиш имконияти чеклаб қўйилган. Хеч бир асоссиз (ёки асос эълон қилинмаган).

Автомашина импортёрларига НД40 режими нима учун керак деганларга, бу нарса автомашинани бемалол омобордан олиб чиқиб, Пискентдаги автополигонга олиб бориб синовдан ўтказиш учун керак бўлади.

Товарларни шартли чиқаришга рухсат берилмаса, "вақтинча сақлаш" ёки "божхона омобори" режимларида турган юкни омбордан олиб чиқишга хеч қайси омбор эгасининг "духи" етмаса керак. Чунки жавобгарлик омбор эгасининг бўйнида бўлади.

Омборда режимда турган автомашиналарни олиб чиқишга рухсат бўлмаса, шартли чиқариш имконияти чекланган бўлса, Пискент полигонига қандай қилиб борилар экан?

Шу ўринда, божхона базасига турли хил фильтр ва чекловларни қўядиганларга саволлар бор:

- Фильтр ва чекловларни қўйишга бирон асос борми, бор бўлса нега жамоатчиликка эълон қилинмайди?

- Автотранспорт воситаларини НД40 режимига жойлашга чеклов қўйилганлигини нима билан изоҳлаб берасизлар?

- Нима сабабдан, автотранспорт импортёрларининг Божхона кодекси бўйича берилган "товарларни шартли чиқариб юбориш" ҳуқуқидан фойдаланишни чеклаяпсизлар?

🕊 @rastamojka_uz

Показано 20 последних публикаций.