АҚШ қонун устуворлиги тан олинмайдиган давлатга айланиб боряпди!
Қандай қилиб, ахир Америка қонун устуворлиги тимсоли эмасми? Трамп қонунларга қарамасдан федерал инспекторларни ишдан бўшатди.
Кўпчилик Америка Қўшма Штатларини қонун устуворлиги таъминланган давлат сифатида кўради. Ўзбекистонда ҳам Америка ҳақидаги тасаввурлар, одатда, уларнинг қонунлар қатъийлигини ва адолатни ҳимоя қилишини кўз олдига келтиради.
Аммо АҚШнинг ўзида ҳам қонунларга риоя қилмаслик ёки уларни четлаб ўтиш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида камдан-кам гапирилади.
Масалан, президент Дональд Трампнинг федерал инспекторларни кенг миқёсда лавозимлардан четлатиши Америкада қонун устуворлигига қанчалик амал қилинишини шубҳа остига қўяди.
Инспекторлар – бу мустақил кузатувчилар бўлиб, улар ҳукумат идоралари фаолиятидаги фирибгарлик, маблағларни суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни текширади.
Улар қонунга кўра мустақил бўлиши керак, аммо Трамп уларни лавозимидан озод қилиш жараёнида қонун талаб қилган тартибларга ҳам тўлиқ риоя қилмаган.
2022 йилда Конгресс инспекторларни ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилган эди, унга кўра, президент уларни лавозимдан четлатишдан олдин Конгрессга асосли сабабларни тақдим этиши керак. Бироқ, Трампнинг лавозимдан четлатиш жараёнида бундай асосли сабаблар берилмаган ва қонун талаблари бузилган.
Қонун устуворлиги – бу нафақат қонунларни ёзиш, балки уларга амал қилиш ҳамдир. Ҳар қандай давлатда қонунбузарлик ҳолатлари бўлиши мумкин. Шундай экан, дунёдаги барча давлатлар, жумладан, АҚШ ҳам қонун устуворлигига риоя қилишни такомиллаштириш йўлида иш олиб бориши лозим.