Raketa | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


«Raketa»да қизиқарли ва ишончли янгиликлар🚀
Видео-фото юбориш: @raketauz_bot
Админ: @zamonga_reklama
Биз ижтимоий тармоқларда: https://myurls.co/raketauzb

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Покистонда нотўғри парковка қилганларга қарши чора сифатида машиналарнинг балонини тешиб кетишаркан

Видеода ёрдамчи комиссар оддий мих билан ҳатто мотоциклларнинг ҳам шиналарини тешиб қўйяпти.

Яхши усул кўринади😅
Бизда эса одатда жарима солинармиди?

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чор империясининг махсус вакили Мустафо Чўқайни ёнига чақириб, таълим йўналишини ҳуқуқшуносликдан тиббиётга ўзгартиришини айтади. Бунинг биргина сабаби эса келажакда бу бола, ўз давлатининг ҳуқуқий тарафлама ҳимоячиси бўлишидан қўрққан эди ва шундай ҳам бўлди.

Бундай маълумотларни "Қурултой" подкастининг навбатдаги сонида жуда кўп учратасиз. Подкаст шунчалар қизғин-ки, бир сонияга ҳам диққат бўлинмайди ва бир нафасда кўрилади.

Албатта кўришингиз керак.🔽
https://youtu.be/lkYWnbjt3tw?si=5aTNNmo2Gcoy60cr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзбекистондаги хусусий клиникалар биздаги президент шифохоналаридан қолишмайди", — Қозоғистонлик юрак жарроҳи

Қозоғистон Миллий илмий кардиохирургия маркази мутахассиси Тимур Лесбеков Қозоғистондаги юрак операцияларига бағишланган тиббий подкастда Ўзбекистондаги хусусий клиникалар ҳақида сўзлади.

🚀@raketauzb


МИБ Пастдарғомда ноқонуний дори воситалари йўқ қилинди.

Мажбурий ижро бюросининг Пастдарғом туман бўлими томонидан жами 26 та суд ҳужжатларига асосан, 102 турдан зиёд ва қиймати 226,3 млн сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатламаган дори-дармон воситалари ҳамда жиноят ишида ашёвий далил сифатида эътироф этилган ашёвий далиллар ва бошқа товар-моддий бойликлар тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари тайинланиб, кенг жамоатчилик вакиллари  мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳолислар гувоҳлигида белгиланган тартибда йўқ қилиниб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Диннинг иқтисодиёт ва ривожланишга таъсири

Канаданинг Квебек шаҳри тарихи бунга яхши мисол бўлади. XX аср ўрталарига қадар Квебекда католик черкови жамиятнинг барча соҳаси устидан ҳукмронлигини ўрнатганди. Черков ижтимоий хизматлардан тортиб, таълимгача назорат қиларди ва ҳатто сиёсатга ҳам аралашарди. Черковнинг босими сабабли Квебекнинг иқтисодиёти ҳам қолоқ кўринишда қолиб кетганди.

Бироқ, 1960 йилларга келиб барчаси ўзгарди. Дунёвийлик кириб келиши Квебекни мисли кўрилмаган ривожланишга етаклади. Видеода батафсил кўришингиз мумкин.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇳🇺🇿Ҳиндистонда ўзбекистонлик маст аёл ҳукумат машинасида ЙТҲга учради

Ҳиндистоннинг Райпур шаҳрида маст ҳолда автомобил бошқарган асли Тошкентда туғилган, лекин Россия фуқаролигини олган аёл йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Ҳодиса оқибатида уч киши оғир жароҳат олган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонга бир йилда қанча электромобил олиб кирилади?

Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2024 йилда қиймати 224,8 млн АҚШ долларлик 24 095 та электромобил импорт қилинган. Мисол учун:

Хитойдан – 23 982 та;
Қозоғистондан – 51 та;
Гонконгдан – 17 та;
Германиядан – 15 та;
БААдан – 13 та;
АҚШдан – 10 та электромобиллар олиб келинган.

🚀@raketauzb


Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан ушланди

Тезкор тадбир давомида унга ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган шахс ҳам Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва 300 та кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда барча беморларга бир хил «универсал муолажа» қиладиган қўқонлик табиб воқеаси ёдда кўтарилмай туриб яна бир янгиси пайдо бўлди.

Тармоқларда пайдо бўлган видеода эркак бемордаги касалликни пичоқ билан қўрқитиб даволашга ҳаракат қилаётгани кўринади.

Видеода табиб эканлиги айтилаётган шахс пичоқни аёлнинг тана аъзоларига теккизаётгани ва қўриқитишга ҳаракат қилаётгани акс этган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияда енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Москва вилоятининг Раменский туманида енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Ҳозирда қурбонларнинг шахси ва ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси одамлар устига автомашинани ҳайдади

Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб қолиши натижасида жанжалашиб кетишган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эронда ялонғоч аёл норозилик белгиси сифатида полиция машинаси устига чиқиб олди.

Ҳозирда аёл ҳибсга олинган, унга қандай айблов қўйилгани номаълум. ОАВга кўра, у кийиниш қоидаларига қарши норозилик билдирган.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳиндистонда Mirage 2000 қирувчиси машқ парвози вақтида ҳалокатга учради

Ҳалокат Мадхья-Прадеш штатида содир бўлди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар расмийларга таяниб.

Самолётнинг икки учувчиси ҳам омон қолган, авария сабаблари ўрганилмоқда.

🚀@raketauzb


Дунёвийлик консепсияси Ўзбекистондаги барча конфессиялар томонидан қўллаб қувватланди

Бугун Қонунчилик палатасида мамлакатдаги конфессиялар вакиллари иштирокида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Анжуманда турли конфессиялар вакиллари мазкур Консепсия ўз вақтида ишлаб чиқилгани ҳамда уни қабул қилиш кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги, бирдамлиги, юртимиз тараққиёти учун хизмат қилиши алоҳида эътироф этиб, уни қўллаб-қувватлаган.

🚀@raketauzb


⚡️Дин орқали фирибгарлик қилиш ҳолатлари кўпаймоқда

Интернетда ҳар куни эҳсон, хайрия, масжид қурилиши, етимларга деган эълонларни кўриш мумкин, лекин уларнинг ҳаммасида ҳам ниятлар сиз ўйлагандай эзгу эмас.

Бир нарсани тушуниш керак, дин қўшиб гапирган ҳар бир одам художўй бўлавермайди. Видео фонига диний мусиқа, Каъбани қўйди дегани ёлғон гапириш эҳтимоли умуман йўқ дегани эмас. Ҳар доим кимга ва қаерга пул бераётганингизни текширинг, шаффофлик борлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ҳатто умрага олиб бориш жараёнларида ҳам фирибгарларга алданиб қолиш ҳолатлари ҳақида хабарлар чиқмоқда. Огоҳ бўлинг!

🚀@raketauzb


2025 йил январи қишнинг энг илиқ ойлари қаторига кирди – Ўзгидромет

Шунингдек, бу ойда ёғингарчилик даражаси паст бўлгани кузатилди, туман ҳодисалари тез-тез юз берди.

🚀@raketauzb


Россияга кирувчи мигрантлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилиши кутилмоқда.

🚀@raketauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда эркак хотинини 20 мартадан ортиқ пичоқлаб, ўлдирмоқчи бўлди.

Воқеа Янгиҳаёт туманида содир бўлган. 1978 йилда туғилган эркак уйни сотиш масаласини кўтарган, 1986 йилда туғилган рафиқаси эса бунга рози бўлмаган.

Улар ўртасида жанжал чиқиб, аёл баҳсни давом эттирмаслик учун хонадан чиқиб кетмоқчи бўлган, бироқ эркак пичоқ олиб, уни кўп марта жароҳатлаган.

🚀@raketauzb


❗️Огоҳ бўлинг!

«Умра» зиёратига «умра» визасиз борманг, жавобгарликка тортилишингиз мумкин

Саудия Арабистонига «умра» қилиш учун «туристик» виза билан борган айрим фуқаролар Ўзбекистонга қайтариб юборилмоқда. Натижада улар пулига ва вақтига куйиб қолмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, умрага юборишга ваъда бераётган фирмадан албатта «Умра» лицензияси мавжудлигини сўранг, ҳужжат расмийлаштиришдан аввал лицензиясини олиб кўринг, алданиб қолманг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хусусий боғчада болалар шиппак билан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Нукус шаҳрида жойлашган хусусий боғчада тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлгани ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган.

🚀@raketauzb

Показано 20 последних публикаций.