Бергоньо ва Трибондо қонуни
✅ Ҳужайра, тўқима ва органларнинг ионлаштирувчи нурланиш, яъни радиацияга сезгирлигини тушунтириб берувчи тамоил.
❇️ Унга кўра, ҳужайралар қанчалик тез бўлинувчан ва камроқ такомиллашган бўлса, радиацияга берилиш даражаси шунчалик юқори.
🧐 Мантиқан бу нотўғридек. Чунки ҳужайра қанчалик тез бўлиниб кўпайса, у тезроқ тикланади ва камроқ зарарланиши керак.
🧬 Аслида эса, радиация ҳужайрага эмас, унинг ДНК-сига кўпроқ таъсир қилади. ДНК ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайишида асосий восита ҳисобланади. Бир ҳужайрадан худди шундай ҳужайра “ясаш” учун унинг ДНК-сидан нусха олиш лозим.
♿️ Демак, радиация ДНК-ни “бузади”. Бузуқ ДНК-дан олинган нусха “оригинал” ҳужайрадек бўлмайди, "нимжон" ёки "ногирон" 🙊 бўлиши мумкин (мутация).
🩸🥚 Радиацияга сезгирлиги юқори тўқималар: қизил суяк кўмиги ва эпителий (гонадалар, ошқозон-ичак тракти). Ушбу тўқима ҳужайралари тез-тез янгиланиб туради ва мутацияга берилувчан.
🦴 Тоғай, суяк, мускул, нерв тўқималари эса камдан-кам бўлиниб кўпаяди ва радиосезгирлиги паст.
@radiologiya_uz