Ўткир ёғли гепатоз
УТТ шифокори: - Бу кўпчиликда учрайдиган “ўзимизнинг” ёғли гепатозми?
Акушер-гинеколог: - Йўқ, бу ҳомиладорларда учрайдиган, ўзига хос жиддий ҳолат.
✅ Синонимлари: ҳомиладорлар ўткир ёғли дистрофияси, ўткир жигар атрофияси
📝 Кам учрайдиган, лекин ҳомиладор аёл ҳаёти учун хавфли касаллик бўлиб, жигар ҳужайраларида массив ёғ тўпланиши ва жигар функцияси бузилиши билан характерланади.
🤰Ҳомиладорликнинг 30-34 ҳафталаридан бошланади.
➡️ Этиологияси: охиригача ўрганилмаган. Асосий сабаби - ҳомиладор аёлда ва ҳомилада ёғ парчаланишига жавоб берувчи ферментнинг мутацияси.
❗️Хавф омиллари: биринчи ҳомиладорлик; кўп марталик ҳомиладорлик; преэклампсия ва эклампсия.
❇️ Клиник белгилари:
1️⃣ 1-босқич (сариқликкача бўлган босқич). Специфик белгилари йўқ. Беҳоллик, астения, тери қичишиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, жиғилдон қайнаши.
2️⃣ 2-босқич (сариқлик босқичи). Юқоридагиларга + сариқлик (кўпинча кучли, лекин билинар-билинмас бўлиши ҳам мумкин), “кофе қуйқаси” билан қайт қилиш, танада шишлар, ўткир жигар етишмовчилиги, диссеминирланган томир ичи қон қуюлиши (ДВС), кома, перинатал ўлим хавфи.
3️⃣ 3-босқич (фулминант). Юқоридагиларга + буйрак етишмовчилиги, жигар энцефалопатияси, бачадондан, ошқозон-ичак трактидан ва бурундан қон кетиши.
🧪 Таҳлиллар:
✅ АЛТ, АСТ, билирубин ошиши
✅ Гипогликемия
✅ Креатинин миқдори ошиши
✅ Лейкоцитоз
✅ Коагулопатия
👩💻 Ультратовуш текширув:
❇️ Жигар эхогенлиги ошиши (одатдаги ёғли гепатоз каби), нормада бўлиши ҳам мумкин. Демак УТТ-га асосланиб, ўткир ёғли гепатозни инкор этиб бўлмайди.
❇️ Асцит.
📝 Давоси:
Ягона давоси – тезкор туғдириб олиш. Туғруқдан кейин 5-6 ҳафтада касаллик белгилари йўқолади.
#dolzarb #долзарб
@radiologiya_uz