❗️Қувасойдаги дарахткушлик бўйича ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Ҳувайдо" МФЙ ҳудудидаги "Бешолиш" сой бўйида 270 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кўчирилиши ҳолати аниқланган.
2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан ушбу ҳудудда кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамай, ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
👉 @r_kusherbayev

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими 2025 йил 3 февралда "Yerelektron" тизими орқали ҳудудда кўп йиллик дарахтлар мавжудлиги сабабли рад жавоби берган.
Шунга қарамай, 11–14 феврал кунлари ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 270 туп дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган, 9 туп дарахт эса кўчириш жараёнида нобуд бўлган.
Ноқонуний кўчириш натижасида табиатга 1 миллиард 829 миллион 437 минг 500 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
👉 @r_kusherbayev